Андрей Канчельскис: “Келаси мавсум совринлар учун курашамиз”
the_title()

01.12.2019

Coca Cola суперлига 26-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Андрей Канчельскис иштирок этди.

– Бугунги ўйин қизиқарли бўлди. Кайфият ҳам бошқача бўлди об-ҳаво ҳам. Кечаги баҳс эса туманда анча қийинчиликларга дуч келдик. Ўйинда кўпроқ ҳимоявий тактика асосида ўйнадик. Футболчиларга мавсум давомидаги ўйинлари учун рахмат айтаман. Мухлисларимизга ҳамда Қўқонлик футбол ишқибозларига миннатдорчилик билдираман.
Англия туманли альбион дейилади , лекин тажрибамда бундай туманда футбол ўйнашга тўри келмаган. Кеча эса биз шундай вазиятда тўп суришимизга тўғри келди. Энди буни амалиётда ҳам кўрдим. Ўз ўрнида “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбариятига бизга берган ёрдамлари , илиқ кутиб олганлари учун ўзимни миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Бу жамоага келгуси мавсумда омад тилайман !
Кейинги мавсумда жамоамиз раҳбарияти олдимизга аниқ мақсадларни қўйишган. Биз кучли учликка кириш ҳамда чемпионлар лигасига чиқиш мақсадида ҳаракат қиламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО