Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Азиз Тўхтабоев: “Мақсадимиз мавсумни ғалаба билан тугатиш эди”
the_title()

01.12.2019

Coca Cola суперлига 26-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Азиз Тўхтабоев қатнашди.

– “Навбаҳор” билан бўлган баҳс кутилмаганда икки кунга чўзилди. Бунақа ҳолатга олдин дуч келмаган эдик. Биз бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз мавсумни ғалаба билан тугатиш эди. Барибир футболчиларимизга кўрсатган ўйинлари учун раҳмат айтаман. Улар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Жуда кўплаб вазиятларда Ўткир Юсупов ҳам меҳмонларни голдан қутқариб қолди. Юсуповни қандай даражадаги дарвозабон эканлигини яхши биламиз. Стадионга келган мухлисларга, ўйлайманки кечаги ва бугунги ўйинлар маъқул бўлди. Барча мухлисларимизга бутун мавсум давомида, яхши ва ёмон кунларимизда биз билан бирга бўлиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаганлари учун барча жамоа аъзолари номидан ҳамда ўз номимдан миннатдорчилик билдираман.
Мавсум тугади. Энди бироз нафасни ростлаб келгуси режалар ҳақида ўйлаймиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор821
2АГМК820
3Бунёдкор816
4Қўқон-1912815
5Насаф815
6Навбаҳор814
7Металлург813
8Локомотив812
9Сўғдиёна811
10Машъал86
11Андижон85
12Сурхон84
13Қизилқум82
14Бухоро82
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Металлург819
2Насаф818
3АГМК818
4Пахтакор817
5Локомотив89
6Андижон89
7Қизилқум88
8Навбаҳор88
9Сўғдиёна87
10Сурхон87
11Қўқон-191286
12Бухоро86
13Бунёдкор86
14Машъал83