Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Сиз “Қўқон-1912” жамоасида ўйнашни ҳоҳлайсизми ?
the_title()

21.12.2019

Келаётган мавсумда юқори мақсадларни кўзлаётган “Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штаби , жамоанинг ўринбосарлар таркибига ҳам жиддий эътибор қаратишмоқда. Бугундан бошлаб Қўқон шаҳридаги “Қўқон-1912” футбол мактабига қарашли стадионда “Сиз Қўқон-1912″ жамоасида ўйнашни ҳоҳлайсизми ?” деб номланган турнир бошланди. Бу турнирни ўтказишдан мақсад “Қўқон-1912” жамоасининг ўринбосарлар таркибига иқтидорли ёшларни жалб қилиш. Ўринбосарлар таркибида ўзини яхши томонлама кўрсатган ёш футболчилар келажакда жамоанинг асосий таркибига жалб қилинади. Турнирда 2000 -2001-2002 йилларда туғилган футолчилар иштирок этишмоқда. Футболчиларнинг ҳаракатларини Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби кузатиб боришади. Кимда-ким ўзини иқтидорли футболчиман деб ҳисобласа , келажакда “Қўқон-1912” жамоасидаги соғлом рақобатга бардош бера оламан деб ўйласа келиб турнирда иштирок этиши мумкин. Бунинг учун ўйин бўладиган кунларида стадионга келиб “Қўқон-1912” жамоаси мураббийи Азиз Тўхтабоевга мурожаат қилиши лозим бўлади.

«Сиз «Қўқон – 1912» жамоасида ўйнашни хохлайсизми» турнирининг ўйинлар жадвали билан танишинг.

21 декабр
13:00“Қўқон – 1912” U – 18 – “Бешариқ” 6-0

23 декабр
14:00 “Учкўприк” – “Кимёгар”

24 декабр
13:00 “Қўқон – 1912” U – 18 – Фарғона академия
14:30 ФК “Нефтчи” – “Кимёгар”

25 декабр
13:00 “Қўқон – 1912” ўринбосарлари –Терма

26 декабр
13:00 “Ахмадхон” – ФОЗК

27 декабр
13:00 “Қўқон – 1912” ўринбосарлари – “Қўқон – 1912” U – 18

Ўйинлар Қўқон шаҳридаги “Қўқон-1912” жамоасига қарашли футбол мактаби стадионида бўлиб ўтади.
(Мўлжал: Қўқон шаҳридаги 27-мактаб. )

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО