“Қўқон-1912” футболчилари янги йил байрами муносабати билан таътилга чиқишди
the_title()

29.12.2019

Ҳаш-паш дегунча 2019 йилни кузатиб , 2020 йилни кутиб олишимизга ҳам саноқли кунлар қолди. Барчамизга маълумки, янги йил байрами оилавий нишонланадиган байрам ҳисобланади.

“Қўқон-1912” футболчиларига янги йил байрамини оила даврасида кутиб олиш учун таътил берилди. Осиё чемпиони , “мард ўғлон” ордени соҳиби Ойбек Рустамов эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Таиландда бўлиб ўтадига Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Рустамов янги йилни терма жамоадаги шериклари билан БААнинг Дубай шаҳрида кутиб олади.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари навбатдаги йиғинга 2020 йилнинг 4-январь кунидан тўпланишади. Навбатдаги машғулотлар Тошкент шаҳрида олиб борилади. Янги йилдан кейинги ўқув-йиғин машғулотларида мураббийлар штаби кўплаб янги футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказишни режа қилишган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО