31.12.2019
Барча юртдошларимизни кириб келаётган янги 2020 йил билан чин юракдан табриклайман ! Янги йилда юртимизда тинчлик барқарор бўлсин, байрамлар кўп бўлсин.Худо хохласа янги йилда Ўзбекистон спортчилари юксак натижаларни кўрсатишсин. Илоҳим Олимпия терма жамоамиз январ ойида бўладиган Осиё чемпионатида чиройли ўйин кўрсатиб юртимизга ғалаба билан, ёруғ юз билан қайтишсин. “Қўқон-1912” жамоасида юксак мақсадларни кўзлаб иш бошладик. Худо хохласа Қўқон халқини чиройли ўйинлар билан хурсанд қилиш бизларга насиб қилсин. Жамоамиз билан янги йилда сизларнинг қўллаб-қувватлашларингдан умидвормиз. Барча мухлисларимизнинг оилаларида ҳар куни хурсандчилик кунлар бўлсин. Барча юртдошларимизни,Қўқон аҳлини кириб келаётган янги йил билан яна бир бор табриклайман. Мухлисларимиз бахтимизга доимо соғ ва саломат булишсин !