Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
2020 йилнинг дастлаби ўйини Тожикистон чемпионига қарши бўлади
the_title()

04.01.2020

Аввал хабар берганимиздек “Қўқон-1912” жамоаси бугун Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди. 21 январга қадар давом этадиган йиғин давомида мураббийларимиз бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказишни ҳам ўз режаларига киритишган. Бу учрашувларнинг дастлабкиси Тожикистон чемпиони , Душанбенинг “Истиқлол” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Тожикистонликлар Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги дастлабки учрашувини 21 январь куни, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан ўтказадилар. “Қўқон-1912” билан бўлиб ўтадиган назорат ўйини уларга “темирйўлчилар” билан ўйиндан олдин айни муддао бўлади. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийларимиз эса бу учрашувда футболчиларимизнинг имкониятларини текшириб олишади. Машғулотлар жараёнида ўрганиладиган тактик схемалар эса амалда қўллаб кўрилади.

“Қўқон-1912” – “Истиқлол”(Душанбе) учрашуви 9 январь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО