13.01.2020
Жамоамизнинг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари машғулотларда астойдил меҳнат қилишмоқда. Таркибдаги ўзгаришларга келсак, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида сафимизга келиб қўшилган Алишер Саматов жамоамизни тарк этди.
“Қўқон-1912” клуби ушбу футболчига жамоадаги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдириб, унинг кейинги фаолиятларига омад тилаб қолади.