Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
«Дерби»даги ғалаба
the_title()

18.01.2020

Тошкент шаҳрида йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу галги рақибимиз – “Андижон” клуби бўлди. “Водий дербиси” мақомини олган ушбу баҳс кутилганидек шиддатли ҳужумлар остида бошланди.

15-дақиқада рақибимиз томонидан ҳисоб очилди. Гол муаллифи Даврон Исақов бўлди. Орадан уч дақиқа ўтиб, вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Шоҳназар Норбеков ўз имкониятидан унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар юзага келганига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Иккинчи таймни ҳам жамоалар анча фаол тарзда бошлашди. 50-дақиқа андижонликлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бироқ Хушнуд Авилов пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Унинг тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
Ўйининг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўртоқлик учрашуви мақомини олган навбатдаги “водий дербиси”да ғалаба келтирди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Андижон” – 2:1 (1:1)
Голлар: Шоҳназар Норбеков (18), Андрей Сидоров (89). – Даврон Исақов (15).
“Қўқон-1912”: Ислом Абдуллаев, Жасур Ёқубов, Бобур Акбаров, Шодиёр Ҳожиматов, Александр Мерзляков, Жаҳонгир Аҳмадов, Собит Синдаров, Қувондиқ Рўзиев, Муҳаммаданас Ҳасанов, Суҳроб Бердиев, Шоҳназар Норбеков.
Захира: Музаффар Абдуллаев, Азамат Исроилов, Жамшид Ҳасанов, Иқбол Маликжонов. Бек Абдуллаев, Муҳаммаджон Султонов, Суҳроб Нуруллоев, Искандар Қурбонов, Отабек Ҳайдаров, Андрей Сидоров, Умид Матмусаев, Ҳамидулло Абдуҳамидов.
“Андижон”: Арслон Аҳроров, Усмонали Исмоналиев, Ойбек Абдуғаффоров, Хушнуд Авилов, Фарҳод Мираҳматов, Фарҳод Бекмуратов, Абдуллоҳ Олимов, Сардор Азимов, Рустам Абдулҳамидов, Артём Литвяков, Даврон Исоқов.
Захира: Мирзоҳид Маматхонов, Муҳаммад Йўлдошев, Камрон Абдулҳамидов, Дониёр Исмоилов, Дониёр Абдуманнопов, Бахтиёр Қосимов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm37
2Buxoro35
3QO'QON-191234
4Sho'rtan34
5Mash'al24
6Aral33
6Olimpik Mobiuz23
8Do'stlik30
U-21 биринчилиги
#КлубЎО