Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” сафига легионер футболчи келиб қўшилди
the_title()

19.01.2020

Бугун жамоамиз сафига янги сербиялик футболчи келиб қўшилди. Ўтган мавсумни Сербия суперлигаси вакили “Инджия” клубида ўтказган Иван Йосович жамоамиз машғулотларида иштирок этади. 30 ёшли ҳимоячи Сербияда давом этаётган чемпионат баҳсларида (20-тургача) 11 та учрашувда майдонга тушган.

Умуман олганда, Иван фаолиятининг асосий қисмини “Явор” жамоасида ўтказган. Ушбу жамоа сафида ўзбекистонлик футболчи Ҳусниддин Ғофуров билан бирга ўйнаганини ҳам таъкилаш жоиз.
Легионер футболчининг ҳаракатлари мураббийлари штабига маъқул келадиган бўлса, у билан шартнома имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар “Қўқон-1912” жамоаси сафида етти нафар сербиялик футболчи тўп сурган эди.

Маълумот учун:
Тўлиқ исми -Иван Йосович
Туғилган сана – 27 декабрь 1989 й. (30 ёш)
Туғилган шаҳри – Иваница, Сербия
Буйи: 1,85 м
Вазни: 75 кг
Амплуаси:Марказий ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:
Явор (Иваница) – 2010-2015
Борак – 2015
Явор (Иваница) – 2016 – 2019
Инджия – 2019 – …

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО