Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ОҚТЕПА” ЙИРИК ҲИСОБДА ДОҒДА ҚОЛДИРИЛДИ
the_title()

21.01.2020

Тошкент шаҳрида йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказишди. “Оқтепа” билан бўлган баҳсни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. Ушбу ўйинда мураббийлар штаби бироз ёшартирилган таркибни майдонга туширишди.
18-дақиқада рақибларимиз ҳисобни очишди. Гол муаллифи – Иброхим Бадамоций бўлди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида томонлар ҳарчанд ўринишмасин, танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. Худди биринчи бўлимда бўлгани каби рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлари юзага келтиришди. Танаффусдан кейин жамоамиз сафида нигериялик Фреедом майдонга тушди. Ушбу футболчи жамоамиз кўригида бўлиб турибди.
71-дақиқада Абдуҳамидов томонидан ошириб берилган тўпни захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров рақиб дарвозасига аниқ йўллаб ҳисобни тенглаштирди.
74-дақиқада захирадан майдонга тушган Дилшод Раҳматуллаев юзага келган имкониятдан самарали фойдаланиб, жамоамизни олдинга олиб чиқди.
Орадан икки дақиқа ўтиб, иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчи Жаҳонгир Аҳмадов “Оқ тепа” дарвозасига учинчи тўпни киритди.
Учрашув якунланиши арафасида Дилшод Раҳматуллаев рақилар посбонини ожиз қолдириб, учрашувга якуний нуқтани қуйди.
Шу тариқа, вакилларимиз навбатдаги ўртоқлик учрашувида ҳам ғалабани қўлга киритишди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Оқтепа” – 4:1 (0:1)
Ҳакамлар: Р. Лутфуллин, Р. Нугманов, Д. Сайлавов.
Назоратчи: А. Хотамов.
Голлар: А. Сидоров (71), Д. Раҳматуллаев (74, 84), Жаҳонгир Аҳмадов (76). – И. Бадамоций (18).
“Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Муҳамммаджон Султонов, Бек Абдуллаев, Жасур Ёқубов, Жамшид Ҳасанов, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Умид Матмусаев, Азамат Исроилов, Лазиз Муҳаммаджонов.
Захира: Ислом Абдуллаев, Жаҳонгир Аҳмадов, Андрей Сидоров, Фреедом, Искандар Қурбонов, Дилшод Раҳматуллаев, Зоҳид Абдуллаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО