Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2020 КУНДАЛИГИ”: БИРИНЧИ КУН
the_title()

27.01.2020

Кеча Фарғонада ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”га старт берилди. Фарғонада бошланган катта футбол байрамининг биринчи куни голларга бой бўлди.   Мусобақанинг илк кунида “А” ва “В” гуруҳи вакиллари 1-тур учрашувларини ўтказдилар.

“Цементчи”нинг иродали ғалабаси

Ушбу мусобақанинг бир карра ғолиби бўлган – Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси турнирни иродали ғалаба билан бошлади. Қувасойликлар “Дўстлик” жамоаси билан бўлган баҳсда 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, рақиб дарвозасига учта гол киритишни уддалашди ва ўз ҳисобларига уч очко ёзиб қўйишди. Иккинчи турда уларни жиддий синов кутиб турибди. “Цементчи” ўтган йилги кубок ғолиби – “Қўқон-1912” клубига қарши майдонга тушади.

Гуруҳнинг иккинчи баҳси ҳам голларга бой бўлди. “Навбаҳор-2” жамоаси худди “Цементчи” каби 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни 2:2га айлантира олди.

 

Фарғона вилояти ҳокими кубоги – 2020

 “А” гуруҳи

1-тур.

Навбаҳор-2″ – “Иттифоқ-Навоий” – 2:2

Голлар: Севдиёр Хамроқулов(0:1), Бобур Ғофуров (0:2), Баҳром Турғунпўлатов (1:2), Мирзоҳид Мирзамаҳмудов (2:2)

“Цементчи” – “Дўстлик” – 3:2

Голлар: Саид Абдужабборов (0:1), Достонбек Ғаниев (0:2), Фахриёр Ўринбоев (1:2), Элёрбек Мўйдинов (2:2), Элёрбек Мўйдинов (3:2)

Турнирнинг биринчи голи “Нефтчи”га тегишли

Мусобақада икки таркиб билан иштирок этаётган “Нефтчи” жамоаси турнирни ишончли ғалаба билан бошлади. “Нефтчи-2” вакиллари биринчи турда “Андижон”ни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Айтиш жоизки, “Нефтчи-2” футболчиси Санжар Зокиров бу йилги турнирнинг биринчи голи муаллифи бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида таркибини кучайтириб бораётган “Турон” жамоаси қийин ғалабани қўлга киритди. “Ёзёвон лочинлари”га қарши кечган баҳс тақдирини Хуршид Асқаралиев томонидан киритилган ягона гол ҳал этди.

 

Фарғона вилояти ҳокими кубоги – 2020

“В” гуруҳи

1-тур

“Андижон” – “Нефтчи-2” – 0:2

Голлар: Санжар Зокиров (0:1), Санжар Зокиров (0:2)

“Ёзёвон-Лочинлари” – “Турон” – 0:1

Гол: Хуршид Асқаралиев (0:1)

Бугун ёшларимиз ўйнайди

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси ҳам мусобақадаги иштирокини бошлайди. “Қўқон-1912” жамоасининг иккинчи таркиби “С” гуруҳида ўз ўйинларини ўтказади. Ёшлардан иборат бўлган жамоамиз Қирғистон Республикасининг “Ўш-академия” клубига қарши майдонга тушадилар.

 

АНОНС

“С” гуруҳи

1-тур

Нефтчи-1″ – “Фаровон”

“Нефтчи” СК ўйингоҳи соат 11:00

“Ўш-Академия” – “Қўқон-1912-2”

“Нефтчи” СК ўйингоҳи соат 14:00

 

Д” гуруҳи

1-тур

“Истиқлол” – “ФарДУ”

“ФарДУ” ўйингоҳи соат 11:00

 “Ўз Тонг Хо” – “Пахтакор-79”

“ФарДУ” ўйингоҳи соат 14:00

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО