Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ МУСОБАҚАНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАШДИ
the_title()

27.01.2020

Учрашувнинг илк дақиқаларидан ҳужумкорликка зўр берган вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида кетма-кет хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. 33-дақиқада Мухторовнинг жаримадан берган зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. Биринчи бўлим охирига қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни рақибларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 56-дақиқада Ўшликлар ҳисобни очишга яқинлашишди. Дарвозабонимиз маҳорат кўрсатди.
70-дақиқада жуда қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Рақиб посбони ўзини кўрсатди.
Сўнгги дақиқада Бекзод Каримов рақиб дарвозасини ишғол этиб жамоамизга ғалаба келтирди.

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
“С” гуруҳи
1-тур
“Қўқон-1912-2” – “Ўш Академия” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар: Шохруҳ Аъзамов, Азиз Исақов, Даврон Курчиев.
Назоратчи: Анвар Ўринов.
Гол: Бекзод Каримов (90).
“Қўқон-1912-2”: 12. Муҳаммадали Собиров, 3. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 5. Мурод Ғанижонов, 11. Аброр Усмонов, 20. Элнур Турғунов, 26. Абдуллох Миркомилов, 27. Муҳсин Норматов, 28. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Дилшод Самиқов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов,
Захира: 22. Расул Абдумўминов, 17. Бекзод Каримов, 21. Абдуллох Юнусов, 32. Шукур Мўминов, 42. Жамшид Адамбоев, 43. Шуҳрат Ўринбоев, 47. Сардор Етовқўзиев, 99. Дилшод Баратов.
“Ўш Академия”: Нурмуҳаммад Ҳошимохунов, Хабибуло Зокиров, Бекзод Носиров, Антон Федюнин, Нурбулат Канибек ўғли, Ираҳим Нурмат ўғли, Руслан Чолпонқулов, Элмир Қувончбеков, Дуйшон Алтин ўғли, Бектур Кочканбаев, Нуркали Канатбек ўғли.
Захира: Жапниш Фазил ўғли, Элдос Айбек ўғли, Нусупий Айталиев, Нурэлес Орманалиев, Бектурсун Бактибек ўғли, Бакит Усенов, Мирлан Жамолдинов, Достон Токтасинов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО