Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2020 КУНДАЛИГИ”: ИККИНЧИ КУН
the_title()

28.01.2020

Кеча “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”да навбатдаги баҳслар бўлиб ўтди. Айтиш жоизки иккинчи кунги ўйинлар ҳам голларга бой бўлди. Кеча “С” ва “Д” гуруҳи вакиллари 1-тур учрашувларини ўтказдилар.

Абдувоҳидовдан “покер”

Мусобақада тенг кучга эга икки таркиб билан иштирок этаётган “Нефтчи” жамоаси турнирни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Асад Дўрмонов шогирдлари Марғилоннинг “Фаровон” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Фарғоналикларнинг барча голига Алишер Абдувоҳидов муаллифлик қилди. Кечаги “покер”дан кейин Абдувоҳидов мусобақа тўпурарига айланиб олди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда “Қўқон-1912-2” жамоаси сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ўшликларни доғда қолдирди.

 

Фарғона вилояти ҳокими кубоги – 2020

“С” гуруҳи.

1-тур

“Нефтчи” – “Фаровон” 4:1

Голлар: Алишер Абдувоҳидов (4 та) – Ботир Мамасодиқов.

“Нефтчи-1”: Фаррух Турдиалиев, Асилбек Ғойибжонов, Жамшид Қобулов, Бобур Исроилов, Шохжахон Рўзматов, М. Маназаров, Жавохир Расулов, Алишер Абдувохидов, Достон Бобожонов, Идрис Бикмайкин, Жамшидбек Тўрақулов.

Заҳира: Хуршид Мухаммадов, Мухаммадазиз Обиджонов, Илхом Ибрагимов, Дурбек Камолов, Дониёр Мадаминов, Дилшод Умрзақов

“Фаровон”: Шахзод Мадаминов, Муродил Ёрқинжонов, Раҳимберди Маматкаримов, Бехзод Мирзамахмудов, САидафзалхлн Ахроров, Баходир Қодиров, Мухаммадиёр Хакимов, Ботир Мамасодиқов, Билолдин Мухторов, Асадбек Маъмуров, Ахмадхон Рўзибоев.

Заҳира: Самандар Халилов,Жамшид Одилжонов, Аброр Иномов, Улубек Мухаммаджонов, Мирзохид Эгамбердиев, Қувончбек Олимов

 

“Ўш-Академия” – «Қўқон-1912-2» – 0:1

Гол: Бекзод Каримов.

“Ўш Академия”: Нурмуҳаммад Ҳошимохунов, Хабибулло Зокиров, Бекзод Носиров, Антон Федюнин, Нурбулат Канибек ўғли, Ираҳим Нурмат ўғли, Руслан Чолпонқулов, Элмир Қувончбеков, Дуйшон Алтин ўғли, Бекткур Кочканбаев, Нуркали Канатбек ўғли.

Захира: Жаниш Фазил ўғли, Элдос Айбек ўғли, Нусупий Айталиев, Нурэлес Орманалиев, Бектурсун Бактибек ўғли, Бакит Усенов, Мирлан Жамолдинов, Достон Токтасинов.

“Қўқон-1912-2”: Муҳаммадали Собиров, Барҳаёт Саидаҳмаджонов, Мурод Ғанижонов, Аброр Усмонов, Элнур Турғунов, Абдуллох Миркомилов, Муҳсин Норматов, Рамзбек Исақов, Иброҳим Мухторов, Дилшод Самиқов, Шаҳзод Маъмуржонов

Захира: Расул Абдумўминов, Бекзод Каримов, Абдуллох Юнусов, Шукур Мўминов, Жамшид Адамбоев, Шуҳрат Ўринбоев, Сардор Етовқўзиев, Дилшод Баратов.

 

“Истиқлол”дан голлар шоуси

Мусобақа ғолиблигига даъвогарлардан бири – Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси биринчи турдаёқ ўз мухлисларига ҳақиқий голлар шоусини тақдим этди. Сергей Лебедев шогирдлари “Фар ДУ”га қарши кечган баҳсда рақиблар дарвозасига еттита тўп киритишга муваффақ бўлишди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Андижоннинг “Ўз Тонг Хо” жамоаси қийин ғалабага эришди. Андижонликлар муросасиз кечган баҳсда қимматли уч очкони қўлга киритишди.

 

Фарғона вилояти ҳокими кубоги – 2020

“Д” гуруҳи

1-тур

“Истиқлол” – “ФарДУ” – 7:0

Голлар: Файзулло Жуманқўзиев (2 та), Роббим Ҳасанов, Элёр Акбаров, Сардор Сотволдиев, Шохрух Бойқўзиев, Жасурбек Эрмаматов.

“Истиқлол”: Нодир Ашурматов, Абдуҳолиқ Қурбонов, Умид Қодиров, Сардор Сотволдиев, Элёр Акбаров, Файзулло Жуманқўзиев, Роббим Хасанов, Дониёр Умаров, Дониёр Имамов,Хожиакбар Юнусов,Аслиддин Мансуров

Заҳира: Жасурбек Эрмаматов, Шохрух Бойқўзиев, Хушнуд Бозоров, Раҳматилло Ўктамов, Достон Ўринбоев.

“ЎзТонг Хо” – “Пахтакор-79”- 2:1

 

Бугун асосий таркибимиз ўйнайди

Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг асосий таркиби ҳам мусобақадаги иштирокини бошлайди. “Қўқон-1912” жамоаси “А” гуруҳида ўз ўйинларини ўтказади. Қўқонлик футболчилар Қувасойнинг “Цементчи” клубига қарши майдонга тушадилар.

 

АНОНС

“А” гуруҳи

2-тур

“Дўстлик” – “Навбаҳор-2”

“ФарДУ” ўйингоҳи соат 11:00

 

“Қўқон-1912” – “Цементчи”

“Нефтчи” СК ўйингоҳи соат 14:00

 

“В” гуруҳи

2-тур

“Нефтчи-2” – “Ёзёвон лочинлари”

“Нефтчи” СК ўйингоҳи соат 11:00

 

“Андижон” – “Зафар”

“ФарДУ” ўйингоҳи соат 14:00

 

Статистик маълумот

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақасида шу кунга қадар 8 та ўйин бўлиб ўтди. Ушбу учравшувларда жамоалар 28та тўп киритишди. Бу эса турнир сермаҳсул ўтаётганидан дарак бермоқда. Тўпурарлар пойгасида “Нефтчи” аъзоси Алишер Абдувоҳидов 4 та гол билан пешқадамликни қўлга олди. “Нефтчи-2” футболчиси Санжар Зокиров, “Истиқлол” вакили Файзулло Жуманқўзиев, “Цементчи” ўйинчиси Элёрбек Мўйдиновлар ҳисобида эса 2 тадан гол бор.

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО