28.01.2020
Кеча ёшларимиз мусобақани ғалаба билан бошлаган эди. Бугун эса асосий таркибимиз ҳам турнирдаги иштирокини бошлашди. 3-дақиқада рақиб дарвозаси олдида илк хавфли ҳужум вужудга келди. 6-дақиқада футболчиларимиз ижросидаги ажойиб комбинация Суҳроб Бердиевнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди. 9-дақиқада Норбековнинг боши билан берган зарбасини рақиб дарвозабони катта қийинчилик билан бартараф этди. 20-дақиқада Шоҳназар Норбеков ҳисобни очган эди, ҳакам “офсайд” қайд этди. 32-дақиқада ҳисобни очишга яқин келгандик. Жаҳонгир Аҳмадовнинг кучли зарбасини рақиб ҳимоячилари катта қийинчилик билан бартараф этишди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари вакилларимизнинг катта устунлиги остида ўтганига қарамай, танаффусга жамоалар шу нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз шиддатли тарзда бошлашди. Таймдаги илк хавфли ҳужум 47-дақиқада юзага келди. Қувондиқ Рўзиевнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. 53-дақиқада Иван Йосовичнинг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан кетди.
64-дақиқада рақибларимиз Суҳроб Нуруллоевни жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳакам пенальти белгилади. Суҳроб Бердиев пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.
68-дақиқада Александр Мерзляков рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни оширди. 72-дақиқада жуда тезкор қарши ҳужум уюштиришди вакилларимиз, сўнгги паллада рақиб ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Муҳаммаданас Ҳасанов тўпни тўхтата олмади. 78-дақиқада захирадан майдонга тушган Зоҳид Абдуллаевда қулай имконият бўлган эди.
Қолган дақиқалардаги ҳужумларимиз самара келтирмади. Шу тариқа, вакилларимиз мусобақани ишончли ғалаба билан бошлашди.
“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
“А” гуруҳи
2-тур
“Қўқон-1912” – “Цементчи” – 2:0 (0:0)
Ҳакамлар: Санжар Раҳмонов, Ойбек Азамжонов, Маҳмуд Рустамов.
Голлар: Суҳроб Бердиев (65 пен), Александр Мерзляков (68).
“Қўқон-1912”: 30. Ботирали Эргашев (1. Ислом Абдуллаев-62), 9. Шоҳназар Норбеков (21. Андрей Сидоров-60), 10. Қувондиқ Рўзиев (20. Иқбол Маликжонов-75), 13. Бобур Акбаров (15. Шодиёр Ҳожиматов-69), 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Жаҳонгир Аҳмадов (4. Собит Синдаров-62), 19. Суҳроб Бердиев (29. Ҳамидулло Абдуҳамидов-75), 22. Иван Йосович (11. Бек Абдуллаев-77), 23. Александр Мерзляков, 91. Отабек Ҳайдаров (7. Зоҳид Абдуллаев-60), 99. Суҳроб Нуруллоев (5. Муҳаммаданас Ҳасанов-64).
“Цементчи”: 1. Алишер Пахриддинов, 7. Элёр Мўйдинов, 8. Шаҳзод Усмонов, 10. Ҳошим Шокиров, 14. Самад Ўринбоев, 15. Раҳим Ҳасанов, 17. Фахриёр Ўринбоев, 20. Отабек Муҳаммаджонов, 22. Нодир Тўланов, 23. Нозим Бобожонов, 27. Озод Комилов.
Захира: 16. Асад Азизов, 2. Шохрух Маҳамадов, 3. Шаҳбоз Ғаниев, 4. Бобур Набиев, 9. Алишер Йўлдашев, 13. Тошпўлат Аббосов, 18. Собит Орифжонов, 19. Оллоёр Солижонов, Ҳасан Ҳасанбоев.