30.01.2020
“Қўқон-1912” жамоаси йиғинларида иштирок этиб келаётган сербиялик ҳимоячи Иван Йосович билан расман шартнома имзоланди. Тошкентдаги йиғин чоғида “Қўқон-1912” клуби лагерига келиб қўшилган легионер футболчи ўтган давр мобайнида мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирди. Бугун Йосович жамоамиз билан бир йиллик битим имзолади.
Маълумки, сўнгги йилларда сербиялик ўйинчилар “Қўқон-1912” клуби сафида муваффақиятли тўп суриб келишмоқда. Бунга мисол сифатида Дарко Гожкович ва Марко Милични айтиб ўтиш мумкин.
Йосовичга ҳам жамоамиздаги фаолиятида омад тилаб қоламиз.
Маълумот учун:
Тўлиқ исми -Иван Йосович
Туғилган сана – 27 декабрь 1989 й. (30 ёш)
Туғилган шаҳри – Иваница, Сербия
Буйи: 1,85 м
Вазни: 75 кг
Амплуаси:Марказий ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари:
Явор (Иваница) – 2010-2015
Борак – 2015
Явор (Иваница) – 2016 – 2019
Инджия – 2019 – …