Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2020 КУНДАЛИГИ”: БЕШИНЧИ КУН
the_title()

31.01.2020

Фарғонада ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” ўзининг қизғин палласига кирди. Гуруҳдаги фаворитлар ҳам секин-аста сараланиб бормоқда. Кеча “А” ва “В” гуруҳи вакиллари 3-тур учрашувларини ўтказдилар.

 

 “Қўқон-1912”дан навбатдаги “Дўстлик”да эса техник мағлубият

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги” мусобақасининг “А” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Иттифоқ-Навоий” – “Дўстлик” учрашуви ўтказилмайдиган бўлди.

Мусобақанинг расмий регламентига кўра, иштирокчи жамоалар ўзаро баҳсда майдонда бир хил либосда ҳаракат қилишлари мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Кеча Қиргулидаги “Нефтчи” спорт мажмуаси ўйингоҳида бўлиб ўтадиган мазкур баҳсга ҳар икки жамоа вакиллари бир хил либосда ташриф буюрганликлари сабабли учрашувда регламентида мехмон жамоаси “Дўстлик” либосларини алмаштириши керак эди. Бироқ олтиариқликлар либосларини алмаштирмаганлиги сабабли “Дўстлик” жамоасига техник мағлубият ёзиладиган бўлди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда “Қўқон-1912” жамоаси ишончли ғалабани қўлга киритди. “Навбаҳор-2”га қарши кечган баҳсда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 3-дақиқадаёқ гол ўтказиб юборишганига қарамай, иккинчи бўлимда рақиб дарвозасига учта тўп киритишди ва навбатдаги уч очкони қўлга киритишди.

 

 “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”

“А” гуруҳи

3-тур

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор-2” – 3:1 (0:1)

Голлар: Зоҳид Абдуллаев – (48, 66), Андрей Сидоров (90+3). – Миржалол Мирзамаҳмудов (3-пен).

«Қўқон-1912»: 46. Хуршид Хўжаев, 4. Собит Синдаров (7. Жаҳонгир Аҳмадов-56), 5. Муҳаммаданас Хасанов, 9. Зоҳид Абдуллаев (99. Суҳроб Нуруллоев-80), 11. Бек Абдуллаев, 13. Шодиёр Ҳожиматов, 15. Ойбек Рустамов, 20. Иқбол Маликжонов, 21. Андрей Сидоров, 27. Жасур Ёқубов, 29. Ҳамидилло Абдухамидов.

Захира: 43. Музаффар Абдуллаев, 7. Шоҳназар Норбеков, 14. Аваз Маматхўжаев, 191. Отабек Ҳайдаров.

“Навбаҳор”: 68. Миржалол Маматхонов, 3. Асад Лутфуллаев, 28. Қодир Икромов, 31. Аюб Жўраев, 35. Шерзод Ғуломжонов, 37. Миржалол Абдумуталов, 41. Раҳим Шарипов, 48. Жавоҳир Ҳусанов, 52. Баҳром Турғунпўлатов, 82. Миржалол Мирзамаҳмудов, 83. Жамолиддин Баҳромов.

Захира: 1. Исроил Обиджонов, 18. Юнус Абдувоҳидов, 24. Жамшид Ғаффоров, 27. Адҳам Абдуллаев, 36. Омад Тоштемиров, 88. Шоҳжаҳон Ҳабибжонов, Азиз Хурсанбоев.

“Итиффоқ Навоий” – “Дўстлик” – +:-

 “Нефтчи”нинг мағлубияти

Кечаги ўйинлар орасидаги “Турон” – “Нефтчи” учрашувига бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Ўйин барча кутилганидек шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб, Ислом Исмоилов шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан интиҳо топди. “Нефтчи”нинг собиқ ўйинчиси Даврон Исақов икки марта фарғоналиклар дарвозасини ишғол этиб, яйпанликларга муҳим уч очкони тақдим этди.

Ёзёвондаги ўйин голларга бой бўлиб, Учкўприкнинг “Зафар” жамоасининг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан интиҳо топди.

 

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги”.

“В” гуруҳи

3-тур.

“Зафар” – “Ёзёвон-Лочинлари” – 4:3

“Зафар”: Хожиакбар Эргашев, Улуғбек Эгамбердиев, Азамат Жуманов, Равшан Хайдаров, Жавоҳир Қўшматов, Даврон Бозоров, Шукур Холиқов, Мусо Хосилов, Мухаммад Рўзиев, Диёр Каримов, Алберт Атхамов

Захира: Элбек Мамуралиев, Хасан Шарипов, Нозим Валиқўзиев, Давлат Тошпўлатов

“Ёзёвон-Лочинлари”: Достон Ғаниев, Шахризод Шаробиддинзода, Жасурбек Отахонов, Абдумалик Исмоилов, Зохидбек Исмоилов, Иззаттило Юлдашев, Умиджон Қодиров, Абдулазиз Жўрабоев, Мақсадбек Ибрагимов, Шахбоз Абдурахмонов, Асилбек Алижонов.

Захира: Нуриддин Асқаров, Ёқубжон Эралиев, Наимжон Юсуфжонов, Оятулло Саиджалолов, Мухаммад Муродиллаев, Абдувоҳид Солиев, Самандар Юсуфзода, Абдумутал Абдурахмонов.

 

“Турон” – “Нефтчи-2” – 2 :0

Голлар: Даврон Исоқов (1:0), Даврон Исоқов (2:0)

“Турон”: Акмал Ортиқов, Исмоил Охунжонов, Шохрух Холматов, Ғолиб Сарибоев, Аслиддин Тоштемиров, Ойбек Ахматов, Жавоҳир Соҳибов, Баҳодир Акрамов, Хуршид Асқаралиев, Даврон Исоқов, Абдулазиз Абдурашидов

Заҳира: Аюбхон Исақов, Акбар Ходжаев, Темур Толипов, Достон Мелиқўзиев, Мухаммадкомил Низомов, Мирзохид Жалилов, Иброхим Ахмаджонов, Асилбек Қаюмов, Ойбек Миралиев

“Нефтчи-2”: Фаррух Турдиалиев, Бобур Исроилов, Шохжаҳон Қиличев, Исломбек Тошпўлатов, Достонбек Бобожонов, Алишер Абдувоҳидов, Отабек Зокиров, Асилбек Ғойибжонов, Мухаммадазиз Обиджонов, Санжар Зокиров, Жамшидбек Тўрақулов

Заҳира: Хуршид Мухаммадов, Шохжаҳон Рўзиматов, Исломбек Каримов, Элдор Эргашев, Идрис Бикмайкин, Абдужалил Маназаров, Жавоҳир Расулов, Дурбек Камолов, Достон Тошматов, Дилшод Умрзақов.

Бугунги ўйинлар

Бугун “С” ва “Д” гуруҳида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Айтиш жоизки, “С” гуруҳи ўйинлари ўтказладиган стадион ўзгарди. Киргулидаги “Нефтчи СК” стадионидаги шу кунларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани учун учрашувлар Фарғона футбол академияси (собиқ “Тўқимачи”) ўйингоҳида бўлиб ўтади.

 

АНОНС

 «С» гуруҳи

3-тур

«ЎШ АКАДЕМИЯ» – «АНДИЖОН-2»

“Фарғона футбол академияси стадиони (собиқ “Тўқимачи”) -11:00

«ҚЎҚОН-1912-2» – «ФАРОВОН»

Фарғона футбол академияси  стадиони(собиқ “Тўқимачи”) -14:00

«Д» гуруҳи

3-тур

«ЎЗ ТОНГ ХО » – «ВОДИЛ»

«ФарДУ» стадиони -11:00

 «ПАХТАКОР-79» – «ФарДУ»

ФарДУ стадиони – 14:00

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО