Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2020 КУНДАЛИГИ”: ОЛТИНЧИ КУН
the_title()

01.02.2020

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақасида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Айтиш жоизки, кундан-кунга ўйинлардаги шиддат ошиб бормоқда. Кеча “С” ва “Д” гуруҳи вакиллари 3-тур учрашувларини ўтказдилар.

 

“Андижон”да йирик ғалаба, “Қўқон-1912” ёшларида эса мағлубият

“Андижон” жамоаси ниҳоят мухлислари кутган ўйинни намойиш этди. Андижонликлар кеча мусобақанинг энг ёш жамоаси Қирғизистоннинг “Ўш Академия” клубига қарши майдонга тушиб йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

“Қўқон-1912” жамоаси ёшлари эса голларга бой бўлган ўйинда мағлубиятга учради. “Фаровон” клуби футболчилари биринчи бўлимда қўқонликлар дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишганди. Иккинчи бўлимда “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси мураббийлари таркибда ўзгаришларни амалга оширишди. Натижада қўқонликлар рақиб дарвозасига иккита тўп киритишди. Сўнгги дақиқаларда Азиз Тўхтабоев шогирдлари пенальтини аниқ амалга ошира олишмади.

 

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги”.

“С” гуруҳи

3-тур.

“Ўш-Академия” – “Андижон-2” – 1:5

Голлар: Руслан Чолпонқулов. – Муҳаммад Юлдашев, Усмонали Исмоналиев, Тимур Усмонов, Сирож Мелиев (2 та).

“Ўш Академия”: Нурмуҳаммад Ҳошимохунов, Хабибулло Зокиров, Бекзод Носиров, Антон Федюнин, Нурбулат Канибек ўғли, Ираҳим Нурмат ўғли, Руслан Чолпонқулов, Элмир Қувончбеков, Дуйшон Алтин ўғли, Бекткур Кочканбаев, Нуркали Канатбек ўғли.

Захира: Жаниш Фазил ўғли, Элдос Айбек ўғли, Нусупий Айталиев, Нурэлес Орманалиев, Бектурсун Бактибек ўғли, Бакит Усенов, Мирлан Жамолдинов, Достон Токтасинов.

“Андижон”: Мирзоҳид Маматхонов, Усмонали Исмоналиев, Бахтиёр Қосимов, Хушнуд Авилов, Дилмурод Абдуқаҳҳоров, Абдуллоҳ Олимов, Сирож Мелиев, Сардор Азимов, Муҳаммад Юлдашев, Тимур Усмонов, Артём Литвяков.

Захира: Арслон Аҳроров, Ислом Маматказин, Ринат Айвазов, Қаҳрамон Баҳодиров.

“Қўқон-1912” – “Фаровон” – 2:3

Голлар: Бекзод Алиев, Шоҳруҳ Бурхонов. – Аҳмаджон Рўзибоев, Мурод Ғанижонов-авт., Билол Мухторов.

“Қўқон-1912-2”: Расул Абдумўминов, Мурод Ғанижонов, Рашид Рўзматов, Бекзод Каримов, Абдуллоҳ Юнусов, Абдуллох Миркомилов, Бобур Муқимов, Шукур Мўминов, Абдувосит Абдурашидов, Жамшид Қобилов, Рустем Асанов.

Захира: Муҳаммадали Собиров, Отабек Қодиров,Бекзод Алиев, Муҳаммадҳайит Қўлдошев, Асрор Қурбонов, Шоҳруҳ Бурхонов, Шоҳруҳ Ўринбоев, Асад Комилов, Дилшод Баратов.

“Фаровон”: Шаҳзод Мадаминов, Миродил Ёрқинжонов, Рахим Маматкозимов, Билол Мухторов, Тоҳир Мамасодиқов, Баҳодир Қодиров, Асадбек Мамуров, Бегзод Мирзамахмудов, Саидафзал Ахмедов, Мухаммадиёр Хакимов, Ахмаджон Рўзибоев.

 “Ўз Тонг Хо” очко йўқотди

Мусобақани юқори даражада ўтказаётган ва аввалиги иккита ўйинда ғалаба қозонган Андижоннинг “Ўз Тонг Хо” жамоаси қимматли икки очкодан маҳрум бўлди.

Мазкур мусобақада биринчи марта иштирок этаётган “Водил” жамоаси учун ушбу баҳс тарихий бўлди дейиш мумкин. Чунки водилликлар тарихий очкони қўлга киритишди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Уйчининг “Пахтакор-79” жамоаси рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. “ФарДУ” жамоаси яна ўз дарвозасидан еттита тўп олиб чиқди.

 

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги”

“Д” гуруҳи

3-тур

“Ўз Тонг Хо” – “Водил” – 2:2

Голлар: Д. Жўрабоев, Ш.Каримов. – Иззат Махмудов, Мухриддин Жўраев.

“Ўз ТонгХо”: И. Исмоилов, И. Маматказин, А. Комилов, А. Ўктамов, Ф. Бекмуродов, А. Комилов, В. Тошхўжаев, Ш. Каримов, И. Исмоилов, А. Юлдашев, У. Мамадалиев.

Захира: А. Арзиев, Д. Жўрабоев, А. Абдуллаев, Ф. Ғофуров, А. Юсупжонов, А. Абдуқодиров.

“Водил”: Улуғбек Абдумаликов, Муҳриддин Жўраев, Рашид Олимов, Элдор Махмудов, Иброхим Расулов, Ахрор Ортиқбоев, Акрам Тўлқинбоев, Нурмухаммад Ҳасанов, Мухаммад Аъзамов, Абдукарим Вохиджонов, Ғиёс Мамажонов.

Захира: Абдумалик Аминжонов, Умар Мамасолиев, Нодир Азимов, Иззат Махмудов, Маъмур Қосимов, Достон Абдусубхонов, Давлатёр Абдусубхонов.

“Пахтакор-79” – “ФарДУ” – 7:0

 

 Бугунги ўйинлар

Бугун “А” ва “В” гуруҳларда 4-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Учрашувлар тўртта стадионда ўтказилади.

АНОНС

«A» гуруҳи

4-тур

«Цементчи » – «Навбаҳор-2»

Қувасой стадиони 11:00

«Қўқон-1912» – «Иттифоқ»

ФАРДУ стадиони 11:00

 

«В» гуруҳи

4-тур

«Зафар» – «Турон»

Футбол академияси стадиони

(Тўқимачи) 11:00

«Ёзёвон-лочинлари» – «Андижон»

«Ёзёвон » стадиони 14:00

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО