Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ИТТИФОҚ” ЙИРИК ҲИСОБДА ДОҒДА ҚОЛДИРИЛДИ
the_title()

01.02.2020

Ўйинни шиддатли тарзда бошлаган футболчиларимиз 3-дақиқада ҳисобни очишди. Қанотдан ошириб берилган тўпни Шоҳназар Норбеков боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади. 5-дақиқада Норбеков иккинчи голни киритиши мумкин эди. Дарвозабон аранг улгуриб қолди. 20-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Қувондиқ Рўзиевнинг зарбасини рақиб дарвозабони катта қийинрчилик билан қайтариб қолди. 25-дақиқада яна бир қулай имкониятдан фойдалана олмадик.
38-дақиқада футболчиларимизнинг комбинациясидан кейин ҳисоб ўзгарди. Шоҳназар Норбеков томонидан ошириб берилган тўпи Суҳроб Нуруллоевнинг рақиб дарвозасини ишғол этилиши билан якун топди.
Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 60-дақиқада Зохид Абдуллаевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. 63-дақиқада Ойбек Рустамовнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтариб қолди. 68-дақиқада Авазхон Маматхўжаевнинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Акс ҳолда Зоҳид Абдуллаев ҳисобни йириклаштириши мумкин эди.
75-дақиқада ҳисоб йириклашди. Суҳроб Бердиев гол муаллифи бўлди. Бурчак зарбасидан оширган тўпини Суҳроб Бердиев рақибларимиз дарвозасига жойлаб қўйди. 87-дақиқада Зоҳид Абдуллаев рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни янада йириклаштирди. Аввалига Собит Синдаровнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни эса Абдуллаев биринчи бўлиб етиб келию қийинчиликсиз рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
90-дақиқада Суҳроб Бердиев маҳорат кўрсатиб рақиб посбонини ожиз қолдирди. Ўйинда вакилларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
“А” гуруҳи
4-тур
“Қўқон-1912” – “Иттифоқ” – 5:0 (2:0)
Ҳакамлар: Лочин Далимов, Анвар Маражабов, Жамшид Бакиров.
Голлар: Шоҳназар Норбеков (3), Суҳроб Нуруллоев (38) , Суҳроб Бердиев (75, 90), Зоҳид Абдуллаев (89).
«Қўқон-1912»: 33. Музаффар Абдуллаев, 10. Қувондиқ Рўзиев (13. Шодиёр Ҳожиматов-60), 11. Шоҳназар Норбеков (4. Собит Синдаров-60), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 21. Бобур Акбаров (17. Жаҳонгир Аҳмадов-60), 22. Иван Йосович (20. Иқбол Маликжонов-60), 23. Александр Мерзляков (8. Муҳаммаданас Ҳасанов-46), 91. Отабек Ҳайдаров (9. Зоҳид Абдуллаев-46), 99. Суҳроб Нуруллоев (27. Жасур Ёқубов-70).
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 30. Ботирали Эргашев.
“Иттифоқ”: 21. Иброҳим Раҳматов, 2. Бердиёр Абдурашидов, 3. Абдулло Маҳмудов, 4. Азиз Назаров, 5. Азиз Чориев, 6. Бобур Жўрақулов, 7. Сарвар Холматов, 8. Севдиёр Ҳамроқулов, 10. Бобур Ғофуров, 11. Ўктам Садинов, 12. Амир Жумаев.
Захира: 9. Ризамат Ҳамроев, 17. Санжар Турсунов, 18. Ҳабиб Йўлдашев, 19. Зоир Тоиров, 21. Акмал Абдураҳмонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО