Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2020 КУНДАЛИГИ”: ЕТТИНЧИ КУН
the_title()

02.02.2020

Фарғонада катта футбол байрами бошланганига ҳам бир ҳафта бўлди. “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақаси ҳал қилувчи паллага яқинлашмоқда. Гуруҳ баҳслари секин-аста якунига етиб бормоқда. Шу билан бирга чорак финал йўлланмаси яқин келаётган жамоалар ҳам сараланмоқда. Кеча “А” ва “В” гуруҳи вакиллари 4-тур учрашувларини ўтказдилар.

 

“Қўқон-1912” – плей-оффда!

Мусобақанинг амалдаги ғолиби – “Қўқон-1912” жамоаси ҳозирча уч ўйинда уч ғалабага эришиб юз фоизли натижа билан чорак финал масаласини ҳал этди. Кеча Бахтиёр Ашурматов шогирдлари “Иттифоқ” жамоаси дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритишди. Суҳроб Бердиев ўйинда дубль қайд этди. Ушбу ғалабадан кейин 9 очкога эга бўлган қўқонликлар чорак финал масаласини ҳал этишди.

Қувасойда ўтказилган “Цементчи” – “Навбаҳор-2” баҳсида ҳам мухлислар бешта гол кўришга муваффақ бўлишди. Қувасойликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, ўз дарвозаларидан кетма-кет учта тўп ўтказиб юборишди ва мағлубиятга учрашди. Иродали ғалабага эришган жамоалар орасига “Навбаҳор-2” ҳам қўшилди.

 

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”

“А” гуруҳи

4-тур

“Қўқон-1912” – “Иттифоқ” – 5:0 (2:0)

Голлар: Шоҳназар Норбеков (3), Суҳроб Нуруллоев (38) , Суҳроб Бердиев (75, 90), Зоҳид Абдуллаев (89).

«Қўқон-1912»: 33. Музаффар Абдуллаев, 10. Қувондиқ Рўзиев (13. Шодиёр Ҳожиматов-60), 11. Шоҳназар Норбеков (4. Собит Синдаров-60), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 21. Бобур Акбаров (17. Жаҳонгир Аҳмадов-60), 22. Иван Йосович (20. Иқбол Маликжонов-60), 23. Александр Мерзляков (8. Муҳаммаданас Ҳасанов-46), 91. Отабек Ҳайдаров (9. Зоҳид Абдуллаев-46), 99. Суҳроб Нуруллоев (27. Жасур Ёқубов-70).

Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 30. Ботирали Эргашев.

“Иттифоқ”: 21. Иброҳим Раҳматов, 2. Бердиёр Абдурашидов, 3. Абдулло Маҳмудов, 4. Азиз Назаров, 5. Азиз Чориев, 6. Бобур Жўрақулов, 7. Сарвар Холматов, 8. Севдиёр Ҳамроқулов, 10. Бобур Ғофуров, 11. Ўктам Садинов, 12. Амир Жумаев.

Захира: 9. Ризамат Ҳамроев, 17. Санжар Турсунов, 18. Ҳабиб Йўлдашев, 19. Зоир Тоиров, 21. Акмал Абдураҳмонов.

“Цементчи” – “Навбаҳор-2” – 2:3

Голлар: Ҳошим Шокиров, Достон Рашидов. – Жамшид Ғаффоров, Жасур Собиров (2та).

“Цементчи”: Алишер Пахриддинов, Озодбек Комилов, Отабек Мухаммаджонов, Нозим Бобожонов, Раҳим Ҳасанов, Самандар Ўринбоев, Фахриёр Ўринбоев, Шахзод Усмонов, Ҳошим Шокиров, Қодир Тўланов, Элёр Мўйдинов.

Заҳира: Шохрух Махаммадов, Бобур Набиев, Алишер Юлдашев, Собит Орифжонов, Тошпўлат Аббосов, Шахбоз Ғаниев, Оллоёр Солижонов, Хасан Хасанбоев, Достон Рашидов

“Навбаҳор-2”: Исроил Обиджонов, Асадбек Лутфуллаев, Юнусхонов Абдувохидов, Жасур Собиров, Аюбхон Жўраев, Шерзод Ғуломжонов, Омадбек Тоштемиров, Миржалол Абдумуталов, Шамсиддин Бахромов, Акбаржон Рашидхонов

Заҳира: Миржалол Маматхонов, Азиз Зокиров, Мухаммад Абдуллаев, Жавоҳир Хусанов, Раҳим Шарипов, Жамшид Ғаффоров.

“Турон”да ҳам учинчи ғалаба

Мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири – Яйпаннинг “Турон” жамоаси ҳам уч турдан кейин уч ғалабага эришган жамоалардан бири бўлиб турибди. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган яйпанликлар “Зафар” жамоаси дарвозасига еттита тўп киритишди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда кутилмаган натижа қайд этилди, дейиш мумкин. “Ёзёвон лочинлари” жамоаси биринчи ғалабасини қўлга киритди. Ёзёвонликлар “Андижон”ни 3:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Жамоа етакчиси Абдулазиз Жўрабоев ушбу баҳсда дублга эришди.

 

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”

“В” гуруҳи.

4-тур

“Зафар” – “Турон” – 1:7

Голлар: Хуршид Асқаралиев, Шохрух Холматов, Муҳаммадкомил Низомов (2 та), Аслиддин Тоштемиров, Асилбек Қаюмов (2 та). – Диёрбек Каримов.

“Зафар”: Хожиғулом Эргашев, Улуғбек Эгамбердиев, Азамат Жуманов, Равшан Хайдаров, Жавоҳир Қўшматов, Даврон Бозоров, Шукур Холиқов, Мусо Хосилов, Диёрбек Каримов, Акбарали Атхамов, Нозим Валиқўзиев.

Захира: Элбек Маъмуралиев, Давлат Тошпўлатов, Хасан Шарипов

“Турон”: Мирзохид Жалилов, Шохрух Холматов, Отабек Миралиев, Аслиддин Тоштемиров, Ғолиб Сарибоев, Ойбек Ахматов, Баҳодир Акрамов, Жавоҳир Соҳибов, Достон Мелиқўзиев, Хуршид Асқаралиев, Мухаммадкомил Низомов.

Захира: Акмал Ортиқов, Иброхим Ахмаджонов, Асилбек Қаюмов, Ахлиддин Файзиев, Аюбхон Исақов, Даврон Исақов, Акбар Ходжаев, Отабек Алиев.

“Ёзёвон-Лочинлари” – “Андижон” – 3:1

Голлар: Абдулазиз Жўрабоев (2та) Абдумутал Абдураҳмонов. – Фарҳод Болтабоев.

Бугунги ўйинлар

АНОНС

«С» гуруҳи

4-тур

“НЕФТЧИ”-1-“ЎШ-АКАДЕМИЯ

Нефтчи СК стадиони 11:00

“АНДИЖОН” -2 – ” ҚЎҚОН 1912″-2

Фарғона футбол академияси стадиони 11:00

«Д» гуруҳи

4-тур

“ВОДИЛ” -“ПАХТАКОР -79”

ФарДУ стадиони 11:00

“ИСТИҚЛОЛ “- “ЎЗ ТОНГ ХО”

ФарДУ стадиони 14:00

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО