03.02.2020
Ўйин рақибларимиз учун омадли бошланди. 3-дақиқада “Дўстлик” футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Саид Абдужабборов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. 7-дақиқада рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтирдик. Шоҳназар Норбековнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 16-дақиқада Отабек Ҳайдаровнинг бош билан берган зарбаси стадиондаги мухлисларни ҳаяжонга солди. Зарба салгина ноаниқ бўлди. 33-дақиқада рақибларимизда яхши имконият юзага келганди. Ислом Абдуллаев маҳорат кўрсатиб жамоамизни голдан сақлаб қолди. 38-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Ҳамидилло Абдуҳамидов қайчи услубида зарба йўллаб, “супергол” муаллифи бўлди.
42-дақиқада рақиб дарвозаси олдида яна бир жуда қулай имконият юзага келган эди. Олтиариқликлар посбони сўнгги паллада тўпга улгуриб қолди.
Таймнинг охирги дақиқаларида вакилларимиз кетма-кет ҳужумларни ташкил этишди. Бироқ имкониятлардан фойдалана олмадик. Жамоалар шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.
2-бўлим ҳам худди биринчиси каби рақибларнинг пенальти тепиши билан бошланди. 47-дақиқада яна ўша Саид Абдужабборов пенальтини голга жамоасини олдинга олиб чиқди.
64-дақиқада футболчиларимизнинг ажойиб комбинацияси гол билан якун топди. Захирадан майдонга тушган Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни тенглаштирди. 68-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. 70-дақиқада футболчиларимиз чиройли комбинация ташкил этишди. Бердиевнинг пасидан сўнг Рўзиев дарвоза томон кучли зарба йўллаган эди. Дарвоза устуни рақибларимизни голдан сақлаб қолди. 78-дақиқада вакилларимиз дарвоза устунини “нишон”га олишди. Бу сафар Нуруллоевнинг зарбаси дарвоза устунига тегди.
89-дақиқада Муҳсин Норматов рақиб дарозасини аниқ нишонга олиб жамоамизни олдинга олиб чиқди. 90- дақиқада Зоҳид Абдуллаев ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Шу тариқа футболчиларимиз гуруҳдаги сўнгги баҳсда ҳам ғалаба қозонишди.
“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
“А” гуруҳи
5-тур
“Қўқон-1912” – “Дўстлик” – 4:2 (1:1)
Голлар: Ҳамидилло Абдуҳамидов (38), Суҳроб Бердиев (64), Муҳсин Норматов (89), Зохид Абдуллаев (90). – Саид Абдужабборов (3 пен, 47 пен).
«Қўқон-1912»: 1. Ислом Абдуллаев, 4. Собит Синдаров (Қувондиқ Рўзиев-55), 5. Шодиёр Ҳожиматов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 11. Шоҳназар Норбеков (Зоҳид Абдуллаев-46), 13. Бек Абдуллаев (99. Суҳроб Нуруллоев-66), 14. Аваз Маматхўжаев (Муҳсин Норматов-46), 17. Жаҳонгир Аҳмадов (72. Билол Мухторов-49), 27. Жасур Ёқубов, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов (Суҳроб Бердиев-58), 91. Отабек Ҳайдаров (Аброр Усмонов-46).
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев.
“Дўстлик”: 1. Элмурод Мирзаматов, 4. Ботир Рўзиев, 6. Асад Йўлдошев, 7. Саид Абдужабборов, 8. Ҳабибулло Буватоев, 10. Бобур Сатторов, 12. Муҳиддин Юсупов, 13. Достон Ғаниев, 14. Муҳаммадқодир Умархонов, 18. Аброр Тўхтасинов, 17. Нурулло Мирзажонов.
Захира: 15. Ғиёс Турсунов, 2. Асад Ҳусанов, 11. Сардор Азамжонов. 31. Тоҳир Ашуров.