Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2020 КУНДАЛИГИ”: ТЎҚҚИЗИНЧИ КУН
the_title()

04.02.2020

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақаси ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун гуруҳ баҳслари поёнига етади ва барча чорак финалчилар номи аниқланади. Кеча эса “А” ва “В” гуруҳи вакиллари сўнгги 5-тур учрашувларини ўтказдилар.

 

“Цементчи” чорак финалда!

“А” гуруҳида иккинчи ўрин учун кураш қизғин кечиши ҳақида кеча айтиб ўтгандик. Ушбу курашда Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси ғолиб бўлди. Сардор Зокиров шогирдлари сўнгги турда “Иттифоқ”дан 4:1 ҳисобида устун келишди. Бу ғалаба эса “Цементчи”нинг чорак финалга чиқишини таъминлади.

Гуруҳ ғолиби “Қўқон-1912” жамоаси сўнгги турда ҳам ғалаба қозонди. Олтиариқнинг “Дўстлик” клубига қарши кечган баҳсда Бахтиёр Ашурматов нисбатан ёшартирган таркибни майдонга туширди. Шундай бўлса-да, тажриба барибир ўз сўзини айтиб, қўқонликлар сўнгги дақиқаларда урилган иккита гол эвазига рақибларни 4:2 ҳисобида рақибни доғда қолдиришди. Бу эса қўқонликларни гуруҳ босқичида юз фоизли натижа қайд этган ягона жамоага айлантирди. Айтганча, ўтган йили ҳам қўқонликлар гуруҳдаги барча ўйинларда ғалаба қозонганди.

 

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”

“А” гуруҳи

5-тур

“Қўқон-1912” – “Дўстлик” – 4:2 (1:1)

Голлар: Ҳамидилло Абдуҳамидов (38), Суҳроб Бердиев (64), Муҳсин Норматов (89), Зохид Абдуллаев (90). – Саид Абдужабборов (3 пен, 47 пен).

«Қўқон-1912»: 1. Ислом Абдуллаев, 4. Собит Синдаров (Қувондиқ Рўзиев-55), 5. Шодиёр Ҳожиматов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 11. Шоҳназар Норбеков (Зоҳид Абдуллаев-46), 13. Бек Абдуллаев (99. Суҳроб Нуруллоев-66), 14. Аваз Маматхўжаев (Муҳсин Норматов-46), 17. Жаҳонгир Аҳмадов (72. Билол Мухторов-49), 27. Жасур Ёқубов, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов (Суҳроб Бердиев-58), 91. Отабек Ҳайдаров (Аброр Усмонов-46).

Захира: 33. Музаффар Абдуллаев.

“Дўстлик”: 1. Элмурод Мирзаматов, 4. Ботир Рўзиев, 6. Асад Йўлдошев, 7. Саид Абдужабборов, 8. Ҳабибулло Буватоев, 10. Бобур Сатторов, 12. Муҳиддин Юсупов, 13. Достон Ғаниев, 14. Муҳаммадқодир Умархонов, 18. Аброр Тўхтасинов, 17. Нурулло Мирзажонов.

Захира: 15. Ғиёс Турсунов, 2. Асад Ҳусанов, 11. Сардор Азамжонов. 31. Тоҳир Ашуров.

“Иттифоқ-Навоий” – “Цементчи” – 1:4

Голлар: Севдиёр Хамроқулов (5). –  Ҳошим Шокиров (39, 51, 59), Элёр Мўйдинов (74).

“Иттифоқ-Навоий”: Иброхим Рахматов, Абдулло Махмудов, Ҳасанбой Эргашев, Бобур Ғафуров, Амриддин Жумаев, Ж.Абдужалилов, Азиз Чориев, Бобур Жўрақулов, Ризамат Хамроев, Ўктам Садинов, Севдиёр Хамроқулов.

Захира: Сарвар Холматов, Азиз Назаров, Бердиёр Эшмуродов, Аъзамжон Самитжонов.

“Цементчи”: Асадбек Азизов, Озодбек Комилов, Отабек Мухаммаджонов, Нозим Бобожонов, Раҳим Хасанов, Самандар Ўринбоев, Фахриёр Ўринбоев, Шахзод Усмонов, Ҳошим Шокиров, Нодир Тўланов, Элёр Мўйдинов.

Захира: Алишер Пахриддинов, Оллоёр Солижонов, Бобур Набиев, Алишер Юлдашев, Тошпўлат Аббосов, Достон Рашидов, Шахбоз Ғаниев, Ҳасан Ҳасанбоев, Раҳмат Холмирзаев.

ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ

“Нефтчи”дан голлар шоуси

Ўтган турда плей-офф масаласини ҳал этган Яйпаннинг “Турон” жамоаси сўнгги турда “Андижон”га қарши майдонга тушди. ФарДУ стадионида ўтказилган мазкур учрашув кескин курашлар остида кечди. Бироқ, мухлисларга гол кўриш насиб этмади. Шу тариқа, мусобақада иккинчи марта голсиз дуранг натижа қайд этилди.

“Нефтчи-2” жамоаси эса мухлисларга ҳақиқий голлар шоусини тақдим этди. Фарғоналиклар “Зафар” га қарши кечган баҳсда рақиблари дарвозасига 13 та тўп киритишга муваффақ бўлишди. Айни дамда ушбу натижа бу йилги мусобақанинг энг сермаҳсул ўйини сифатида тарихда қолмоқда. 2018 йилда “Қўқон-1912” жамоаси “Ўш” клуби дарвозасига жавобсиз 13 та тўп киритганини таъкидлаш жоиз.

 

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”

“В” гуруҳи

“Андижон” – “Турон” – 0:0

“Андижон”: Мирзоҳид Маматхонов, Хушнуд Авилов, Дилмурод Абдуқаҳҳоров, Усмонали Исмоналиев, Ислом Маматказин, Сардор Азимов, Муҳаммад Йўлдошев, Фарход Бекмуратов, Абдуллоҳ Олимов, Сирож Мелиев, Артём Литвяков

Захира: Руслан Матниёзов, Дониёр Абдуманнопов, Қаҳрамон Баҳодиров, Нодир Мавлонов, Риза Айвазов

“Турон”: Акмал Ортиқов, Шохрух Холматов, Отабек Миралиев, Аслиддин Тоштемиров, Ғолиб Сарибоев, Ойбек Ахматов, Баҳодир Акрамов, Жавоҳир Сохибов, Хуршид Асқаралиев, Абдулазиз Абдурашидов, Даврон Исоқов.

Захира: Мирзохид Жалилов, Достон Мелиқўзиев, Иброхим Ахмаджонов, Асилбек Қаюмов, Ахлиддин Файзиев, Аюбхон Исақов, Мухаммадкомил Низомов, Отабек Алиев

Зафар” – “Нефтчи-2” 0:13

Голлар: Исломбек Каримов (2,56), Достонбек Тошматов (5, 10, 15, 25, 40), Алишер Абдувоҳидов (28, 69), Достонбек Бобожонов (65, 80), Жамшидбек Тўрақулов (61), Санжар Зокиров (88).

“Зафар”: Ж.Эргашев, Равшан Ҳайдаров, Нозим Валиқўзиев, Хасан Шарипов, Акбарали Атҳамов, Азамат Жуманов, Шукур Холиқов, Давлат Тошпўлатов, Диёр Каримов, Олим Юлдашев, Мухаммад Рўзиев.

Захира: Яҳё Ғуломов, Г. Маъмуралиев

“Нефтчи-2”: Шерзод Абдураимов, Миржамол Неъматов, Шохжахон Қиличев, Исломбек Каримов, Элдор Эргашев, Алишер Абдувоҳидов, Исломбек Тошпўлатов, Асилбек Ғойибжонов, Санжар Зокиров, Достон Тошматов, Мухаммадазиз Обиджонов.

Захира: Фаррух Турдиалиев, Бобур Исроилов, Достон Бобожонов, Жамшид Тўрақулов, Жавоҳир Расулов, Дилёрбек Ирматов, Жамшид Тўхтахўжаев.

ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ

Бугун барча чорак финалчилар аниқланади

Бугун мусобақанинг гуруҳ босқичи якунига етади. “С” гуруҳидаги ўйинлар шиддатли ўтишини тахмин қилиш мумкин. Бу гуруҳда тўрт жамоада чорак финалга чиқиш имконияти бор. Кўп нарса “Қўқон-1912-2” – “Нефтчи-1” учрашувига боғлиқ, десак муболаға бўлмайди. Мазкур ўйинда қўқонликлар ғалаба қозонишса очколари сони 7 тага етади ва чорак финалга чиқиш имконияти пайдо бўлади. “Нефтчи-1” рақибдан устун келса, гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди.

“Фаровон” – “Андижон-2” учрашувида дуранг натижа қайд этилса, марғилонликларда ҳам еттита очко ҳосил бўлади. Уч жамоада бир хил очко бўлгач, ўзаро ўйинларга қаралади.

Бу баҳсда “Фаровон” ғалаба қозонса иккинчи йўллама соҳибига айланади. “Андижон-2” ғалаба қозонган тақдирда, чорак финалга чиқади. Хуллас, вариантлар кўп. Бу эса сўнгги тур шиддатли кечишидан дарак бермоқда.

“Д” гуруҳида сўнгги турга қадар ким биринчи ўринни олиши аниқ эмас. “Ўз Тонг Хо” тўртта ўйиндан кейин 8 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Бугун эса “Истиқлол” – “Пахтакор-79” ўйинидан кейин вазият ўзгариб кетиши турган гап.

Бугунги ўйинда “Истиқлол” ғалаба қозонса, очколари сонини 10 тага етаказиб олади ва шубҳасиз 1-ўринни қўлга киритади. Бугунги баҳсда ғалаба “Пахтакор-79”ни ҳам 9 очко билан гуруҳ пешқадамига айлантиради. Бу икки жамоа беллашувда дуранг натижа қайд этилса, “Истиқлол”да 8 очко бўлади. Ўзаро ўйинлар ва тўплар нисбатига кўра, Сергей Лебедев шогирдлари биринчи ўринга чиқишади. Ҳа айтганча, ҳар қандай ҳолатда ҳам “Ўз Тонг Хо” гуруҳда иккинчи ўринда қолиши аниқ. Сўнгги йўлланма учун эса кураш қизғин кечишини тахмин қилиш қийин эмас.

Маълумот ўрнида шуни айтиб керакки, ўтган йилги мусобақада ҳам “Ўз Тонг Хо” гуруҳда иккинчи ўринни қлга киритиб, чорак финалга йўлланма олганди.

АНОНС

“С” гуруҳи

5-тур

“Фаровон” – “Андижон-2”

Фарғона футбол академияси стадиони

(Тўқимачи) 11:00

“Қўқон-1912-2” – “Нефтчи-1”

ФарДУ стадиони 14:00

 

“Д” гуруҳи

5-тур

“Пахтакор-79” – “Истиқлол”

ФарДУ стадиони 11:00

“Водил” – “ФарДУ”

Фарғона тумани “Ёшларобод” ўйингоҳи 14:00

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО