Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ ЙИРИК ҲИСОБДА МАҒЛУБ БЎЛИШДИ
the_title()

04.02.2020

Бугун Фарғонада давом этаётган “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақасида , “С” гуруҳининг 5-тур доирасидаги “Қўқон-1912-2” – “Нефтчи-1” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. Илк дақиқалардан футболчиларимиз олдинга ташланишди. 6-дақиқада Иброҳим Мухторовнинг жаримадан тепган тўпи бироз ноаниқ бўлди. Учрашувнинг 20-дақиқасида фарғоналиклар ҳисобни очишди. Қанотдан ошириб берилган тўпни Жамшид Тўрақулов боши билан дарвозамизга аниқ йўллади. Голдан кейин ташаббус бироз футболчиларимиз томонига ўтди. Вакилларимиз кетма-кет ҳужумларни ташкил этишди. “Нефтчи” футболчилари эса қарши ҳужумлардан самара келтиришга ҳаракат қилишди. Лекин танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли тарзда бошланди. 55-дақиқада Ислом Тошпўлатов иккинчи голга муаллифлик қилди. 64-дақиқада рақибларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Дилшод Умрзақов пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Унинг зарбасини дарвозабонимиз , Расул Абдумўминов қайтаришга муваффақ бўлди.
79-дақиқада ҳисоб йириклашди. Дурбек Камолов дарвозамизни аниқ нишонга олиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 82-дақиқада рақибларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Қўшимчасига дарвозабонимизга қизил карточка кўрсатилди. Майдонга Муҳаммадали Собиров тушди ва пенальтини қайтаришга эришди.
86-дақиқада Достон Бобожонов тўртинчи гол муаллифига айланди. Бешинчи голни Дилшод Умрзоқов киритди. Шу тариқа анчагина тажрибалироқ бўлган “Нефтчи” футболчилари ёшларимизни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди.

photo_2020-02-04_15-11-09

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
“С” гуруҳи
5-тур
“Қўқон-1912-2” – “Нефтчи-1” – 0:5 (0:1)
Голлар: Жамшид Тўрақулов (20), Ислом Тошпўлатов (55), Дурбек Камолов (79), Достон Бобожонов (82), Дилшод Умрзоқов (90).
“Қўқон-1912-2”: 92. Расул Абдумўминов, 3. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 6. Элнур Турғунов, 11. Аброр Усмонов, 26. Абдуллох Миркомилов, 27. Муҳсин Норматов, 28. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 41. Асрор Қурбонов, 47. Сардор Етовқўзиев.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 21. Абдувосит Абдурашидов, 29. Жамшид Адамбоев, 32. Шукур Мўминов, 36. Мурод Ғанижонов, 37. Жамшид Қобилов, 39. Бекзод Каримов, 45. Абдуллоҳ Юнусов, 99. Отабек Қодиров.
“Нефтчи-1”: 35. Шуҳратилло Раҳмонов, 13. Жамшид Қобулов, 14. Абдужалил Маназаров, 15. Бобур Исроилов, 20. Дилёрбек Ирматов, 28. Жавоҳир Расулов, 33. Дурбек Камолов, 44. Шоҳжаҳон Рўзиматов, 70. Достон Бобожонов, 98. Жамшид Тўрақулов, 99. Дилшод Умрзоқов.
Захира: 16. Хуршид Муҳаммадов, 2. Асилбек Ғоибжонов, 7. Ислом Тошпўлатов, 19. Жамшид Тўхтахўжаев, 26. Миржамол Неъматов, 88. Дониёр Мадаминов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО