Бугун “Қўқон-1912” футболчилари жисмоний нормативларни топширишди
the_title()

11.02.2020

Хабарингиз бор суперлига клублари футболчиларининг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкент шаҳрида олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари бугун ЎФА мутахассислари томонидан ўтказилган тест синовларида иштирок этишди. Бундай синовларни ҳар йили янги мавсум олдидан тошириш суперлига клубларига мажбурий қилиб белгилаб қўйилган.
Бугун куннинг биринчи ярмида “Бунёдкор” академияси стадионида “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари норматив тестларни топширишди. Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлимининг раҳбари Шамил Исеев ҳамда бўлими мутахассиси Александр Кит томонидан жамоамиз футболчилари синовдан ўтказилди. Футболчилар 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50 метрга югуриш, “Yо-Yо” тест синовлари бўйича нормативлар топширишди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО