13.02.2020
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси спорт директори Шуҳратжон Мўминов ва клуб видеооператори Маъруфжон Мўминовларнинг туғилган кунлари.
Бугун Шуҳрат ака 54 ёшни, Маъруфжон эса 26 ёшни қарши олишмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” стадион ходимлари ҳамда мухлислар номидан уларни чин юракдан табриклаймиз.
Уларга сиҳат-саломатлик кейинги ишларида омад тилаб қоламиз.
Тан олиш керак, Қўқон футболида Шуҳрат Мўминовнинг ўз ўрни бор. Мана бир неча йилдирки, Шуҳрат ака Қўқон футболининг ривожи йўлида тинимсиз меҳнат қилиб келишмоқда.
Қўқон футболи ривожи учун меҳнат қилишда чарчаманг Шуҳрат ака !
Маъруфжон эса ўз ишининг ҳақиқий устаси. Жамоа аъзолари орасида ўзининг одоби, хушмуомалалиги билан ажралиб турувчи операторимизга узоқ умр ва келгуси ишларида омад тилаймиз ! Яна бир бор туғилган кунлар муборак бўлсин !!!