14.02.2020
Тошкентда мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказаётган жамоамиз бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Назорат ўйинидаги рақибимиз – Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бўлди. Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувдаги ҳисоб 31-дақиқада очилди. Футболчиларимизнинг томонидан ташкил этилган ҳужумда рақибларимиз жарима майдончаси ичида ўйин қоидасини бузишди. Бош ҳакам “Сўғдиёна” дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида вакилларимиз иккинчи бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. Бу сафар Суҳроб Бердиев икки – уч рақибни алдаб ўтиб, рақиб дарвозасининг узоқ бурчаги томон “шедевр” зарба йўллади ва гол муаллифи бўлди.
Иккинчи бўлимни жиззахликлар фаол тарзда бошлашди ва 53-дақиқага келиб гол киритишга муваффақ бўлишди. Захирадан майдонга Азамат Розиқов дарвозамизни аниқ нишонга олиб ҳисобни қисқартирди.
Шундан кейин ҳар икки жамоада ҳам гол киритиш учун бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ улардан фойдалана олмаслик оқибатида ҳисоб ўзгаришсиз қолаётгнади. Учрашувнинг 83 дақиқасида вакилларимиз рақиб дарвозасини ишғол қилишди, бироқ хакамлар тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтмади деб топишди. Сўнгги дақиқада эса “Сўғдиёна” футолчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Шохруз Норхонов голга айлантириб ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, ўртоқлик учрашувида дуранг натижа қайд этилди.
Назорат ўйини
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 2:2 (2:0)
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (31 пен), Суҳроб Бердиев (44) – Азамат Розиқов (53), Шоҳруз Норхонов (90 пен)
“Қўқон-1912”: Ботирали Эргашев, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Сардор Азимов, Суҳроб Бердиев, Шоҳназар Норбеков, Отабек Ҳайдаров.
Захира: Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Жасур Ёқубов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Аваз Маматхўжаев, Собит Синдаров, Якуба Бамба, Суҳроб Нуруллоев, Бек Абдуллаев, Зоҳид Абдуллаев, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Муҳаффар Абдуллаев, Шодиёр Ҳожиматов.
“Сўғдиёна”: Милан Миртович, Искандар Шойқулов, Шавкат Муллажонов, Сардор Қулматов, Шаҳбоз Жўрабеков, Санжар Рашидов, Аюбхон Нуъмонов, Санъат Шихов, Жамшид Болтабоев, Баҳодир Насимов, Даниел Насриддинов.