Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЯГОНА ГОЛ ҒАЛАБА КЕЛТИРДИ (фото)
the_title()

17.02.2020

Тошкент шаҳрида йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг бу галги рақиби – суперлиганинг янги аъзоси Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлди.
“Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтган баҳсда футболчиларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона голни 22-дақиқада сербиялик легионеримиз Иван Йосович киритди. Гол бўлган вазиятдан бироз олдин Қувондиқ Рўзиев узоқ масофадан қойилмақом тарзда зарба йўллаган эди. Унинг зарбасини дарвозабон маҳорат кўрсатиб майдон ташқарисига чиқариб юборди. Шундан сўнг Мурод Холмуҳаммедовнинг бурчакдан узатган тўпини Йосович боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
Баҳснинг қолган дақиқаларида ҳам футболчиларимизда кўплаб вазиятлар юзага келганига қарамай, ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва жамоамиз навбатдаги назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонишди. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси қишки ўқув-йиғинлари давомидаги биронта ҳам учрашувда мағлубиятга учрашгани йўқ. Бу ғалабалар чемпионта давомида ҳам бардавом бўлишини яратгандан сўраб қоламиз.

Ўртоқлик учрашуви
«Қўқон-1912» – «Машъал» – 1:0 (1:0)
Гол: Иван Йосович (22).
“Қўқон-1912”: Ботирали Эргашев, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Суҳроб Нуруллоев, Суҳроб Бердиев, Шоҳназар Норбеков,Зоҳид Абдуллаев .
Захира: Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Жасур Ёқубов, Муҳаммаданас Хасанов, Аваз Маматхўжаев, Собит Синдаров, Якуба Бамба, Сардор Азимов,, Бек Абдуллаев, Ҳамидулло Абдуҳамидов,

“Машъал”: 1. Рахимжон Давронов, 2. Аббос Шодмонов, 3. Жамолиддин Убайдуллаев, 4. Васильев Денис, 5. Нажмиддин Нормуродов, 6. Никита Павленко, 7. Сирожиддин Қўзиев, 8. Сирожиддин Рахматуллаев, 9. Ифиний Ифиний, 10. Элла Кин, 11.Шерзод Тумиров.

photo_2020-02-17_15-25-58

photo_2020-02-17_15-26-05

photo_2020-02-17_15-26-14

photo_2020-02-17_15-26-35

photo_2020-02-17_15-26-44

photo_2020-02-17_15-27-40

photo_2020-02-17_15-28-00

photo_2020-02-17_15-28-13

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО