Ёшларимиз “Турон” билан ўртоқлик ўйинида ютқазишди
the_title()

23.02.2020

Мавсум стартидан олдин Азиз Тўхтабоев ўз шогирдларининг тайёргарлигини яна бир бор синовдан ўтказди. Учкўприкдаги стадионда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини жуда қизиқарли , курашларга бой, жанговор тарзда бўлиб ўтди. Ўйинда голлар, пенальти ва қизил карточкалар ҳам бўлгани сўзимизга исбот бўла олади.

Ўйиннинг 1-таймида тажрибали ўйинчилардан иборат бўлган “Турон” жамоаси , ёшларимиз дарвозасини икки марта ишғол қилди. Билол Тошмирзаев дубль қайд этди. Ўйиннинг 33-дақиқасида Шоҳруҳ Холматовнинг пенальтидан йўллаган зарбасини дарвозабонимиз Расул Абдумўминов қайтарди.
Иккинчи бўлимни кўтаринки руҳда бошлаган вакилларимиз , кетма-кет ҳужумлардан сўнг ҳисобни бироз қисқартиришди. Заҳирадан майдонга тушган Билол Мухторов гол муаллифи бўлди. Иккинчи бўлимда хакам икки марта қизил карточкасини чўнтагидан чиқарди. Датаввал Қўқонликлар таркибидаги Жамшид Қобилов , кейинчалик эса “Турон”дан Суннатилло Эрматов майдондан четлатилди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Яйпанлик футболчилар яна ташаббусни ўз қўлларига олдилар. Бунинг натижасида улар дарвозамизни яна икки марта аниқ нишонга олиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди. Муҳаммадкомил Низомов ҳамда Саидабзал Ахроровлар голларни муаллифлари бўлишди.

Ўртоқлик ўйини.
“Қўқон-1912″U21 – “Турон” 1-4

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО