23.02.2020
Мана хаш-паш дегунча суперлига – 2020 ўйинлари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.
Мавсумга тайёргарликнинг асосий қисмини Тошкентда ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари, бугун Қўқон шаҳрига етиб келишди.
Футболчиларимиз бугуннинг ўзидаёқ машғулотларга киришишди. “Аҳмадхон” спорт мажмуасининг сунъий қопламали майдонида ўтказилган машғулотлар юқори кайфиятда бўлиб ўтганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Жамоа таркибида бир нафар ўзгариш бўлди. Тажрибали ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев маълум сабабларга кўра чемпионатни Қўқонда ўтказмайдиган бўлди. Жамоамиз Зоҳид Абдуллаев билан дўстона хайрлашди. Биз ҳужумчининг келгуси фаолиятида омад тилаймиз.
Қуйида Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг бугунги машғулотларидан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.