Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “БУХОРО” : ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

25.02.2020

Coca Cola Суперлигаси 1-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви 28 февраль куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 28 марта тўқнаш келишган.
Ўзаро учрашувларнинг 10 тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. “Бухоро” ўйинларнинг 15 тасида зафар қучган, 3 та баҳсда дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбати – 53-38, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўйинларда Бухороликлар 48 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 37 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
14.04.2019. Қўқон 1912 – Бухоро – 1:3 (0:2)
22.05.2018. Қўқон 1912 – Бухоро – 1:2 (1:2)
26.05.2017. Қўқон 1912 – Бухоро – 2:1 (2:0)
09.04.2016. Қўқон 1912 – Бухоро – 0:1 (0:0)
02.05.2015. Қўқон 1912 – Бухоро – 2:1 (0:0)

Учрашув расмийлари
“Қўқон-1912” – “Бухоро” баҳсини Тимур Тўхтасинов бошқариб боради.
Coca-Cola Суперлигаси.
1-тур
28 февраль
“Қўқон-1912” – “Бухоро”
Ҳакамлар: Тимур Тўхтасинов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Сайфиддин Ирматов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви, 28 феварь, жума куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 15:30 да старт олади. 27 февраль куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 1-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қўқон шаҳридаги “2-БЎСМ”га қарашли стадионда соат 14:30да бошланади. Бу стадион Қўқондаги 27-мактаб ёнида жойлашган.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

photo_2020-02-25_11-29-12

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО