Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Суперлига U-18: ГОЛЛАРГА БОЙ ЎЙИНДА МАҒЛУБ БЎЛДИК
the_title()

26.02.2020

Бугун Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМга қарашли стадионда U-18 биринчилиги 1-тур доирасидаги «Қўқон-1912» – «Бухоро» учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувнинг 17-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Гол муаллифи – Муҳаммад Ғиёсов бўлди. Голдан кейин футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди. Лекин юзага келган имкониятдан фойдалана олишмади. Бухороликлар эса 23-дақиқада иккинчи голни киритишди. Бу сафар Амиршох Ҳомидов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам меҳмонлар учун омадли бошланди. 47-дақиқада Муҳаммад Ғиёсов дарвозамизни ишғол этиб, ҳисобни йирик кўриниша олиб келди.

Учрашувнинг 88-дақиқасида вакилларимиз ҳисобни қисқартиришди. Муҳаммаддиёр Иномжонов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада ёшларимиз яна бир бор рақиб посбонини ожиз қолдиришди. Бу сафар Яҳё Акбаров гол муаллифига айланди.

Сўнгги дақиқаларда қўқонликлар ҳужумга зўр беришганига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади. Шу тариқа, ёшларимиз мавсумни мағлубият билан бошлашди.

 

U-18 Биринчилиги

1-тур

“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 2:3 (0:2)

Ҳакамлар: Достон Мирзараҳимов, Амониддин Саидов, Ойбек Азамжонов, Шаҳбоз Ваҳобжонов.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Голлар: Муҳаммаддиёр Иномжонов (88), Яхё Акбаров (90+2). – Муҳаммад Ғиёсов (17), (47), Амиршох Хомидов (23).

Қўқон-1912 – U18: 65. Мадаминов Луқумжон, 45. Абдксаломов Хусанжон, 47. Акбаров Яхёхон , 49. Ғозиев Абдулхамид, 50. Каримов Хабибжон, 53. Бобораҳимов Хожиакбар, 54. Ашуралиев Шахзодбек, 56. Рўзибоев Тойибжон, 58. Иномжонов Мухаммаддиёр, 60. Ғуломжонов Дилиёрбек, 68. Шарипов Ҳабибжон.

Захира: 63. Ҳусанов Шамсиддин, 67. Алижонов Эгамберди, 46. Эсонбоев Нуржаҳон, 48. Асқаров Самандарбек, 51. Матфозилов Исмоилжон, 52. Валижонов Нуруллох, 59. Сотволдиев Давронбек, 61. Қодиров Отабек, 62. Неъматов Мансурхон.

“Бухоро”: 80. Амон Бакаев, 13. Раҳим Обидов, 19. Амиршоҳ Ҳомидов, 20. Асадбек Шериалиев, 32. Сардорбек Иззатов, 57. Муҳаммад Ғиёсов, 77. Жўрабек Чориев, 87. Муҳаммадсафо Фозилов, 95. Хуршид Амонов, 97. Жамшид Қурбонов.

Захира: 15. Сардор Асқаров, 84. Саиджон Ҳасанов, 85. Бекзод Камолов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО