27.02.2020
Кексалар ва беморлар холидан хабар олиш , уларга мурувват кўрсатиш , ўзбек халқига хос урф-одатлардан биридир.
Бугун Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоасининг барча футболчилари ҳамда мураббийлар штаби , Қўқондаги “Мурувваат уйи”га ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад мавсум старти олдидан мурувват уйида яшовчиларнинг холидан хабар олиб, ўксик кўнгилларига малҳам бўлиш ҳамда уларни футбол учрашувларига таклиф қилиш эди.
Футболчиларнинг ташрифи, уларнинг берган кичик совғалари “Мурувват уйи”да яшовчи инсонларни шу қадар қувонтирдики, буни кўрган ҳар бир инсон таъсирланади.
Учрашув чоғида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов , футболчи Суҳроб Бердиевлар сўз олиб бундай учрашувлар давомли бўлишига умид билдирдилар. Вакилларимиз мурувват уйидагиларни “Марказий” стадионидаги ўйинларга таклиф қилишди. Мурувват уйида ҳам кўплаб футбол ихлосмандалари борлиги бизни қувонтирди. Улар ўзлари ёқтирган футболчилар билан дилдан суҳбат қуриб, бирга эсдалик учун суратларга тушишди. “Мурувват уйи”да яшовчи ёши улуғ инсонлар футболчиларимизга бошланаётган мавсумда омад тилаб дуо қилишди . Футболчиларимиз бу масканга яна келишни ният қилиб қайтишди.