27.02.2020
Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ стадионида U-21 Биринчилиги 1-тур доирасидаги «Қўқон-1912» – «Бухоро» учрашуви бўлиб ўтди. Ёмғир остида ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.
Ўйин шиддатли тарзда бошланди. Илк дақиқаларданоқ жамоалар навбат билан ҳужум ташкил этишди. 3-дақиқада жарима зарбасига эга бўлдик. Стандарт вазиятдан сўнг, рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди.
18-дақиқада меҳмонлар бурчак зарбасидан кейин дарвозамиз олдида хавфли вазиятни юзага келтиришди. 20-дақиқада рақибларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бехруз Садиллоевнинг зарбаси “жонли девор”га тегиб қайтди. Биринчи бўлим давомида бухороликлар уч марта дарвозамиз устунини нишонга олишди.
Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан якунланди. Иккинчи таймни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 50-дақиқада вакилларимиз хавфли вазиятни вужудга келтиришди. 65-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Футболичларимиз томонидан ижро этилган чиройли комбинацияни Рамзбек Исақов гол билан якунланди. 75-дақиқада рақибларимиз ҳисобни тенглаштиришга яқин келишди. Бироқ қулай имкониятдан фойдалана олишмади. 80-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Бухороликлар ҳужумини Жобирбек Наврўзов самарали якунлаб ҳисобни тенглаштирди. 85-дақиқада Билолиддин Мухоторовнинг чалқанча усулда берган зарбаси бироз кучсиз чиқди.
Ўйиннинг сўнггига қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, ёшларимиз мавсумни дуранг натижа билан бошлашди.
U-21 Биринчилиги
1-тур
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 1:1 (0:0)
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Шоҳрух Аъзамов, Азизбек Исақов, Санжар Раҳмонов.
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
Голлар: Рамзбек Исақов (65). – Жобирбек Наврузов (80).
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 5. Жасур Ёқубов, 24. Абдуллох Миркомилов, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 29. Рамз Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 35. Аброр Усмонов, 37. Муҳсин Норматов, 38. Билолиддин Мухторов, 39. Сардор Етовқўзиев.
Захира: 67. Эгамберди Алижонов, 26. Мурод Ғанижонов, 28. Элнур Турғунов, 34. Бекзод Каримов, 41. Абдулла Юнусов, 42. Рустем Асанов, 61. Отабек Қодиров.
“Бухоро”: 25. Шоҳжаҳон Насимов, 13. Феруз Муинов, 19. Бехруз Садиллоев, 20. Жавоҳир Шодмонов, 32. Бобур Султонов, 55. Охун Сайфиддинов, 77. Жобирбек Наврузов, 82. Муҳаммадсиддиқ Тимуров, 85. Солибек Каримов, 86. Нуржакин Музаффаров, 88. Шаҳзод Бешимов.
Захира: 15. Акобир Воҳидов, 18. Ойбек Бобоев, 57. Муҳаммад Ғиёсов, 87. Муҳаммадсафо Фозилов, 89. Хуршид Амонов, 97. Маҳмудбек Хўжаев.