МАВСУМ ЙИРИК ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАНДИ
the_title()

28.02.2020

Ниҳоят, барча футбол мухлислари орзиқиб кутган онлар келди. Бугун янги мавсумга старт берилди. Қўқондаги “Марказий” стадионда Coca Cola Суперлига 1-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан олдин одатдагидек очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Ойбек Мамажонов иштирок этди ва барчани янги мавсумнинг бошланиши билан табриклади. Шундан сўнг, Давлатимиз мадҳияси янграб, янги мавсумга старт берилди. Учрашув кутилганидек футболчиларимиз шиддатли ҳужумлари остида бошланди. Футболчиларимиз илк дақиқаданоқ рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтиришди. 10-дақиқада кетма-кет ҳужумларимизда бири хавфли зарба билан тугади. Ушбу вазиятда рақиб посбони қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди. 12-дақиқада футболчиларимиз  жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Йосович томонидан жарима майдончасига ошириб берилган тўпни Қобулжонов қайтарди. 17-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Мурод Холмуҳаммедов жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этиб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Шу тариқа, жамоамиз сардори “Қўқон-1912”нинг ушбу мавсумдаги биринчи гол муаллифига айланди. 27-дақиқада рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият юзага келди. Иван Йосовичнинг жаримадан тепган тўпни меҳмонлар посбони қийинчилик билан ушлаб олди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бироқ стандарт вазиятдан фойдалана олмадик. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни ҳам футболчиларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 56-дақиқада ҳисобни ошириш учун яхши имконияга эга бўлдик. Кетма-кет зарбаларни рақибларимиз баратараф этишди. 69-дақиқада футболчиалримиз иккинчи тўпни киритишди. Бу сафар ҳам Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган зарбаси рақиб дарвозасидан ўрин олди.

85-дақиқада футболчиларимизнинг ажойиб комбинациясини Қувондиқ Рўзиев голга айлантирди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

86-дақиқада Қўқон футболи тарихида янги саҳифа ёзилди. Жамоамиз таркибида биринчи африкалик ўйинчи дебют учрашувини ўтказди.

Қолган дақиқаларда жамоалар бир қатор вазиятларни юзага келтирганларига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади ва жамоамиз мавсумни йирик ғалаба билан бошлади.

photo_2020-02-28_15-57-16

 

Coca Cola Суперлига

1-тур

“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 3:0 (1:0)

Ҳакамлар: Тимур Тўхтасинов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Раҳимбек Каримов.

Назоратчи: Сайфиддин Ирматов.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (17, 69), Қувондиқ Рўзиев (85).

“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков (20. Иқбол Маликжонов-78), 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Отабек Ҳайдаров (91. Якуба Бамба-86), 13. Сардор Азимов (14. Аваз Маматхўжаев – 64), 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 5. Жасур Ёқубов, 8. Суҳроб Нуруллоев, 19. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Бухоро”: 20. Сардор Қобулжонов, 4. Миржалол Жумаев (16. Жасур Ҳасанов-73), 8. Анвар Жўраев (9. Жасур Ҳакимов-63), 10.Жаба Липартия, 11. Зоҳир Пиримов (21. Аббос Жумақулов-76), 23. Бехруз Шодмонов, 26. Аброр Ҳусинов, 40. Азиз Амонов, 55. Артём Барановский, 69. Эдим Юнузович, 88. Милаван Капор.

Захира: 91. Зафар Сафоев, 7. Суҳроб Неъматов, 17. Бехруз Садиллоев, 19. Бекзод Соидов, 77. Иззатилло Абдуллаев, 98. Солибек Каримов.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО