“Металлург”га қарши тайёргарлик бошланди
the_title()

02.03.2020

Суперлиганинг 1 туридаги “Бухоро”га қарши ўйиндан сўнг, “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов , жамоа аъзоларига бир кунлик ҳордиқ чиқариш имконини тақдим қилди.

Кечадан бошлаб эса “шунқорлар” навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди. “Қўқон-1912” футболчилари Тошкент шаҳрида йиғилиб , “Металург”га қарши бўладиган , 2 тур ўйинига тайёргарлик жараёнларини олиб боришмоқда. Машғулотлар “Бунёдкор” академиясининг майдонларида бўлиб ўтмоқда. Барча футболчилар машғулотларда юқори кайфиятда иштирок этишяпти. Музаффар Музаффаров бироз жароҳати боис жамоа таркибига ҳали қўшилгани йўқ.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Coca Cola суперлигасининг навбатдаги тур учрашувини Бекобод шаҳрида , маҳаллий “Металлург” жамоасига қарши ўтказишади. “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашуви 6 март , жума куни, соат 18-15 да , Бекободдаги “Металлург” стадионида бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО