Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЯГОНА ГОЛ РАҚИБИМИЗГА ҒАЛАБА КЕЛТИРДИ
the_title()

05.03.2020

Бекободдаги «Металлург» стадионида, U-21 биринчилиги 2-тур доирасидаги «Металлург» – «Қўқон-1912» жамоалари учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув олдидан янги мавсумнинг очилиши муносабати Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради.
Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Бекободда ёғаётган ёмғир ўйиннинг шиддатига ўз таъсирини кўрсатди.
Баҳснинг 35-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Ҳимоячиларимиз рақиб футболчисини ўтказиб юборишди. Даврон Анваров ҳужумчиларни аниқ пас билан таъминлади. Дастлаб Турғунбоев зарба йўллади , унинг зарбасини Муҳаммадали Собиров маҳорат билан қайтарган эди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Тўлқин Эргашев эса деярли бўш қолган дарвозамизга кучли зарба йўллаб, дарвозамизни ишғол этди.
Бўлимнинг қолган дақиқаларида жамоаларда бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 49-дақиқада Ҳамидилло Абдухамидовнинг зарбасидан сўнг, тўпни дарвозабон ушлаб олди. 74-дақиқада тиниб-тинчимас Ҳамидилло Абдухамидов икки рақибни алдаб, дарвозага аниқ зарба йўллади. Яна дарвозабон ўз ўрнида бехато ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда устунлик тўлиқ ёшларимиз томонида бўлди. Футболчиларимиз тинимсиз равишда рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо уларда фойдалана олмаслик оқибатида мағлубиятга учрашди.

U-21 биринчилиги
2 тур
“Металлург” – “Қўқон-1912” – 1:0 (1:0)
Ҳакамлар: Фаррух Янсупов, Равшан Мавлонов, Бекзод Хошимов, Кароматилло Ҳасанов.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Гол: Тўлқин Эргашев (35).
“Металлург”: 99. Владимир Вагин, 6. Иброҳим Турғунбоев, 9. Маҳмуд Қудратуллаев, 18. Абдулла Ғайбуллаев, 19. Абдуғани Камолов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 36. Тулқин Эргашев, 43. Даврон Анваров, 53. Муҳиддин Ботиров, 59. Асадбек Исломов, 66. Абдувоҳид Ғуломов.
Захира: 13. Азиз Маҳмудов, 31. Муҳриддин Салоҳиддинов, 39. Муҳаммадали Азизбоев, 40. Суҳроб Ғайбуллаев, 42. Улцғбек Шарипов, 44. Жамшид Нурматов, 47. Азиз Бегматов, 51. Азамат Абдусатторов, 67. Акбар Қўчқоров.
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 2. Шаҳзод Мамиржонов, 5. Жасур Ёқубов, 19. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 24. Абдуллох Миркомилов, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 29. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Муҳсин Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 99. Бек Абдуллаев.
Захира: 67. Эгамберди Алижонов, 38. Билолиддин Мухторов, 40. Жамшид Қобилов, 41 Абдуллох Юнусов, 42. Рустем Асанов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО