Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ҚИЙИН ВА МУҲИМ ҒАЛАБА
the_title()

14.03.2020

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда Coca Cola Суперлига 3 – тур  доирасидаги  “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув бошланиши олдидан ўзбек футболининг ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ЎФА собиқ президенти Мираброр Усмонов хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди. Ўйинни вакилларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. Илк дақиқалардан футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтиришди. 17-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Сардор Азимов футболчиларимиз томонидан ташкил этилган ажойиб комбинациядан кейин рақиб дарвозасини ишғол этди. 36-дақиқада рақибларимизда ҳисобни тенглаштириш учун яхши имконият вужудга келганди. Шохруз Норхоновнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинини силаб ўтди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда футболчиларимиз иккинчи тўпни киритишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг аутдан жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Филип Райевац рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 56-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Рақиб футболчилари зарба йўлига тўғаноқ бўлишди. 58-дақиқада рақибларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Шоҳруз Норхонов пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни қисқартирди. 72-дақиқада “Сўғдиёна” футболчилари майдонда бир киши бўлиб қолишди. Шавкат Муллажонов рақибига қарши қўпол ўйнагани туфайли ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва майдонни тарк этди. 86-дақиқада меҳмонлар ҳакам ҳуштаги янграгандан кейин гол уришди. Шу боис ушбу гол инобатга олинмади.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада кўплаб имкониятлар юзага келганига қарамай, ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва футболчиларимиз муҳим ғалабани қўлга киритишди.

 

 

Coca Cola Суперлига

3-тур

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 2:1 (2:0)

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Шавкат Насибуллаев.

Назоратчи: Константин Смирнов.

Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.

Голлар: Сардор Азимов (17), Филип Райевац (45). – Шохруз Норхонов (58 пен).

“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков (20. Иқбол Маликжонов – 70), 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Сардор Азимов (19. Ҳамидулло Абдуҳамидов – 87), 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (91. Якуба Бамба-76), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 8. Суҳроб Нуруллоев,  11. Отабек Ҳайдаров, 14. Аваз Маматхўжаев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 3. Искандар Шойқулов, 4. Элёр Орифов, 7. Санжар Рашидов (2. Сардор Қулматов – 46), 8. Жамшид Болтабоев (19. Жавоҳир Қаҳрамонов – 46), 10. Шохруз Норхонов, 11. Жасур Ҳасанов (21. Саҳоб Рашидов – 70) 12. Санъат Шихов, 17. Иван Нагаев, 18. Шавкат Муллажонов, 93. Марко Колакович.

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 5. Аюбхон Нўъмонов, 9. Ойбек Нурматов, 20. Баҳодир Насимов, 22. Шаҳбоз Жўрабеков, 30. Диан Талхатов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО