21.03.2020
“Қўқон-1912” футбол жамоаси барча юртдошларимизни қутлуғ қадамлари билан диёримизга кириб келаётган, яшариш ва янгиланиш рамзи, шарқона янги йил – Наврўз байрами билан муборакбод этади.
Наврўз айёми ўзининг қадимийлиги, табиатимизга уйғунлиги ва гўзаллиги, маъно-мазмунининг теранлиги билан бошқа байрамлардан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам бу айёмни ҳар бир хонадон, ҳар бир оила энг катта орзуниятлар билан кутиб оладилар. Ана шу дилбар фаслда инсонларнинг бир-бирига меҳрибонлик кўрсатиши, беморларга, муҳтожларга беминнат ёрдами, табаррук кексаларимизнинг дуосини олиши каби ноёб фазилатлар, албатта, ҳамиша яхшиликка интилишга, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга чорлайди.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор яшариш ва янгиланиш айёми билан табриклаймиз! Барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ-умр тилаймиз! Эзгу орзуниятларимиз ушалсин. Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!