Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БОШ МУРАББИЙМИЗНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!
the_title()

25.03.2020

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг туғилган куни. Ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири бўлган ушбу мутахассис бугун ўзининг 44 ёшини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ҳамда мухлислар номидан Бахтиёр Аъзамовични бугунги айём билан чин юракдан табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, мураббийлик соҳасида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

DSC_6671 копия
Бахтиёр Ашурматов деганда барча мухлисларнинг куз ўнгида терма жамоанинг етакчи ҳимоячиси гавдаланади. Қўқонлик мутахассис футболчилик даврида нафақат ўзи тўп сурган жамоанинг балки, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам етакчи ўйинчиларидан бирига айлана олган.
Бахтиёр Ашурматов футболчи сифатида етти марта Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлган. Беш марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган. Терма жамоа сафида 54 та учрашувда майдонга тушган.
Қаҳрамонимиз мураббийлик фаолияти ҳам ўзига хос муваффақиятларни қўлга киритган. 2013 йилда мураббийликни бошланган Бахтиёр Ашурматов бугунги кунга қадар бир қатор ютуқларни қўлга киритган. Масалан, 2018 йилда АГМК клуби билан Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.

DSC_6351 копия
Бугунги кунда Бахтиёр Ашурматов ўзининг футболдаги дастлабки қадамларни қўйган “Қўқон-1912” жамоасида фаолиятини давом эттирмоқда. Бугун 44 ёшни қарши олаётган мутахассис ўзбек футболи Ватани – Қўқонда рақобатбардош жамоани шакллантириб, яхши натижаларни қайд этишни мақсад қилган.
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор жамоамиз устозини бугунги айём билан муборакбод этамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО