02.04.2020
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси аъзоси Ойбек Рустамовнинг туғилган куни. Қўқон футболининг янги юлдузи, Осиё чемпиони, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби – Ойбек Рустамов бугун 23 ёшга тўлди.
Жамоамиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан Ойбек Рустамовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз!
Ойбекка соғлик-саломатлик, омад ва келажакда жаҳон чемпионати ҳамда олимпиада ўйинларида ҳам ватанимиз бароғини кўкларга кўтариш насиб қилишини тилаб қоламиз!