“Қўқон-1912” жамоаси ўз мухлислари холидан хабар олди
the_title()

02.04.2020

Айни кунларда деярли бутун дунёни коронавирус пандемияси қамраб олди. Шу жумладан жонажон ватанимизда ҳам ушбу вирусга қарши жиддий кураш авж олмоқда. Барча ҳудудларда карантин эълон қилинган, одамлар ўз уйларидан чиқмасликка ҳаракат қилишмоқда. Бундай паллада кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бор оила аъзоларига бир мунча қийин бўлиши барчамизга аён. Бироқ ўзбек халқи қўшниси ёки ҳамшаҳарини қийин аҳволда қолдирмайди. Ҳозир барча корхона ва ташкилотлар , тадбиркорлар қийналган оилаларга саҳоват қўлини узатмоқдалар.

“Қўқон-1912” футбол клуби ҳам бундай вазиятда қараб турмайди. Клуб ходимлари бугун жамоанинг ашаддий мухлислари орасида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож инсонларни топиб уларга мурувват кўрсатишди. Шунингдек жамоа томонидан Қўқон шаҳрининг “Муқимий”мавзесида истиқомат қиладиган ва 6-сонли оилавий поликлиникасида рўйхатда турадиган 10 нафар ногиронлиги бор инсонларга ҳам моддий ёрдам кўрсатилди. Поликлиника ходимлари эса бепул тиббий ниқоблар бериш билан бу ишга ўзларининг хиссаларини қўшишди. Қўқондаги “Марказий” стадионида меҳнат қиладиган фаррошлару, қоровуллар , хуллас кимки ёрдамга муҳтож бўлса эътибордан четда қолмади. “Қўқон-1912” жамоаси бугунги ўзбек халқига хос саҳоватпешалик ишлари учун 10 000 000 сўм маблағ ажратди. Жамоамиз раҳбарияти юртдошларимизга , барча мухлисларимизга соғлик ва оилаларига хотиржамлик тилайди.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО