Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Биз сени соғинамиз “Хумо” !
the_title()

19.04.2020

Тошкентда хоккей жамоаси ташкил бўларкан деган гапни биринчи марта эшитганимизда барчамиз хурсанд бўлган эдик. Пойтахтимизда хоккей ўйини учун жаҳон андозаларига мос келадиган арена қурилиб, бу аренада “Хумо” жамоаси ўзининг уй учрашувларини ўтказди. “Хумо” жамоаси туфайли 30 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда хоккей ўйини яна мухлисларнинг севимли спорт турига айланди. 

Ўтган қисқа муддат ичида “Хумо” жамоаси шу қадар кўп мухлис тўпладики, бу жамоага барча футбол жамоаларининг ҳам ҳаваси келадиган бўлди. “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ҳам бу жамоанинг кўплаб уй учрашувларига ташриф буюриб, “Хумо”га мухлислик қилишди. “Хумо” илк уринишидаёқ ВХЛнинг етакчи жамоаларидан бирига айланди. Жамоа Петров кубогининг чорак финалига қадар етиб боргани сўзимизга исбот бўла олади. Хумо аренадаги яратилган шароитлар, муҳит, жамоанинг маркетинг хизмати қандай ишлаши лозимлигини барчага намуна қилиб кўрсатишга лойиқ эди.
Кутилмаганда барчамиз учун қадрли бўлган “Хумо” жамоаси келаси мавсум ВХЛда иштирок эта олмаслигини эълон қилди. Биз хозирги шароитда жамоанинг бу қарорини тўғри тушунамиз. Бутун дунёда коронавирус пандемияси туфайли ноқулайликлар юзага келмоқда. Кўплаб авиакомпаниялар фаолиятларини тўхтатиб туришга мажбур бўлишмоқда. ВХЛда ўйнаш учун эса кўплаб мамлакатларга ва шаҳарларга учиш керак бўлади.
“Қўқон-1912” жамоаси келгусида “Хумо” хоккей клуби яна ўз фаолиятини давом эттиришига умид қилади. Биз сизларни яна муз ареналарига қайтишингизни яратгандан сўраб қоламиз.
Биз сени соғинамиз “ХУМО” !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор39
2Насаф39
3Қўқон-191236
4Бунёдкор36
5Локомотив36
6АГМК35
7Машъал34
8Навбаҳор34
9Металлург34
10Сурхон33
11Андижон31
12Қизилқум31
13Сўғдиёна31
14Бухоро30
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Сўғдиёна39
2Насаф39
3Пахтакор37
4Металлург36
5Андижон34
6Қизилқум34
7Бухоро33
8Локомотив33
9Сурхон33
10АГМК33
11Машъал32
12Қўқон-191231
13Бунёдкор31
14Навбаҳор31