Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Водий дербиси”да ғалаба қозондик

06.06.2020

Бир неча ой карантин туфайли давом этган танаффусдан кейин машғулотларга қайтган жамоамиз аъзолари бугун ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг бугунги рақиби Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бўлди.

Қўқондаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтган учрашув кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. Илк дақиқалардан олдинга интилган вакилларимиз дастлабки ҳужумдаёқ рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Аввалига Якуба Бамба яхши имкониятдан фойдалана олмади. 14-дақиқада вакилларимиз тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишган эди. Сўнгги паллада Норбековнинг узатмаси Рўзиевгача етиб бормади.
Кетма-кет ҳужумларимиз самарасиз якунлангач, 25-дақиқада сен урмасанг, сенга уришади деган нақлга мос равишда меҳмонлар ҳисобни очишди. Аббос Ғуломов жарима майдонимиз ичига кириб, аниқ зарбаси билан дарвозамизни ишғол қилди. 30 –дақиқада Азим Аҳмедов узоқ масофадан ақлли зарба йўллади. Яхшиям зарба ноаниқ бўлди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Суҳроб Бердиевнинг зарбаси “ўхшамади”. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Иккинчи бўлимни футболчиларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 47-дақиқада ўнг қанотдан Авазхон Маматхўжаев тўпни Қувондиқ Рўзиевга аниқ узатди. Қувондиқнинг аниқ ва кучли зарбасини Юсупов қайтарди. Орадан бир дақиқа ўтиб, вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Якуба Бамбани узатмасидан сўнг, Шоҳназар Норбеков боши билан Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол қилди. 50-дақиқада яна бир хавфли вазиятни вужуга келтирдик. Норбеков-Бамба-Бердиев ижросида супер комбинациясидан кейин Бердиевнинг зарбаси шундоққина дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 70-дақиқада чиройли ҳужум бўлган эди. Норбековнинг узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтариб қолди, акс ҳолда Райевац дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Кетма-кет ташкил этган футболчиларимиз 78- дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Гол муаллифи Аваз Маматхўжаев бўлди. 83-дақиқада яна бир яхши имконият йўққа чиқди. Авазхон Маматхўжаев чиройли харакатлари билан рақиб ҳимоячисни алдаб ўтиб зарба йўллади. Бироз ноаниқ чиқди. Иккинчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эга бўлган футболчимиз “Водий дербиси”да ғалаба қозонишди.

photo_2020-06-06_19-52-07 (2)

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 2:1 (0:1)
Ҳакамлар: Достон Мирзарайимов, Шоҳруҳ Аъзамов, Санжар Раҳмонов, Шоҳбоз Вахобжонов.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
Голлар: Шоҳназар Норбеков (48), Аваз Маматхўжаев (78). – Аббос Ғуломов (25).
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 13. Сардор Азимов, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба.
Захира: 1. Ботирали Эргашев, 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Собир Синдаров, 5. Жасур Ёқубов, 8. Суҳроб Нуруллоев, 11. Отабек Ҳайдаров, 14. Авазхон Маматхўжаев, 19. Хамидилло Абдуҳамидов, 20. Иқбол Маликжонов, 44. Шодиёр Ҳожиматов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 99. Бек Абдуллаев, 69. Филип Райевац.
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов, 8. Иван Соловьёв, 10. Азизбек Турғунбоев, 11. Ислом Исоқжонов, 15. Обид Жўрабоев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Рашидхонов, 28. Хуршид Мухторов, 70. Аббос Ғуломов.
Захира: Тоҳир Шамшиддинов, Руслан Волов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Амирбек Жўрабоев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО