Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“БУНЁДКОР” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

12.06.2020

Coca Cola Суперлигаси 4-тур доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви 13 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 10 марта тўқнаш келишган.
Ўзаро учрашувларнинг 3 тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. “Бунёдкор” ўйинларнинг 7 тасида зафар қучган. Мазкур жамоалар ўртасидаги баҳсларда дуранг қайд этилмаган.
Тўплар нисбати – 21-11, “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қалдирғочлар” 21 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 9 тани ташкил этади.

Тошкентда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
12.05.2019. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 2:1 (1:0)
02.08.2018. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 1:3 (0:2)
16.06.2017. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 2:1 (1:1)
24.09.2016. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 3:0 (2:0)
19.11.2015. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 5:0 (2:0)

Учрашув расмийлари
Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувни Жасур Мухторов бошчлигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.
Coca Cola Суперлига.
4-тур
13 июнь, шанба
“Бунёдкор” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Шавкат Насибуллаев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Бошланиш вақтлари
“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви 13 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” ўйингоҳда соат 19:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 4-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин “Бунёдкор” академиясига қарашли стадионда соат 18:30да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО