Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “ҚИЗИЛҚУМ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

18.06.2020

Coca Cola Суперлигаси 5-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви 19 июнь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 18 марта тўқнаш келишган.
Ўйинларнинг 6 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 11 та баҳсда навоийликлар қўли баланд келган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 18-33, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 19 очкони қўлга киритган. “Қизилқум”нинг очкоси 34 тани ташкил этади.

Барча учрашувларда қайд этилган натижалар билан танишинг:
18.10. 2019. Қўқон-1912 – Қизилқум – 2:1
19.04.2019. Қизилқум – Қўқон-1912- 0:1
05.11.2018. Қўқон-1912 – Қизилқум – 2:1
22.09.2018. Қизилқум – Қўқон-1912 – 1:0
26.05.2018. Қўқон-1912 – Қизилқум – 0:1
08.03.2018. Қизилқум – Қўқон-1912 – 0:2
19.08.2017. Қизилқум – Қўқон-1912 – 3:1
18.03.2017. Қўқон-1912 – Қизилқум – 1:0
09.09.2016. Қизилқум – Қўқон-1912 – 1:1
24.04.2016. Қўқон-1912 – Қизилқум – 0:3
25.09.2015. Қўқон-1912 – Қизилқум – 1:0
09.05.2015. Қизилқум – Қўқон-1912 – 3:1
05.10.2003. Қизилқум – Қўқон-1912 – 5:1
19.04.2003. Қўқон-1912 – Қизилқум – 1:3
30.11.2002. Қўқон-1912 – Қизилқум – 2:1
16.03.2002. Қизилқум – Темирйўлчи – 3:0
02.11.2000. Темирйўлчи – Қизилқум – 1:3
01.04.2000. Қизилқум – Темирйўлчи – 3:2

ЖАМОАЛАРНИНГ ЛИБОСЛАРИ РАНГЛАРИ МАЪЛУМ
13 июнь куни Coca Cola Суперлигада 5-тур учрашувлари старт олади. Турнинг илк ўйинида “Қўқон-1912” ва “Қизилқум” жамоалари ўзаро куч синашади.
Мазкур учрашувни мезбонлар тўлиқ кўк рангдаги формада ўтказишади. Навоийликлар эса оқ-ок-оқ рангли спорт либосларида майдонда ҳаракат қилишади.

Ҳакамлар
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси , суперлига 5-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувини тажрибали хакамлардан бири бўлган Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.
Coca Cola Суперлига.
5-тур
19 июнь, жума
“Қўқон-1912” – “Қизилқум”
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Хусан Набиев, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйини 19-июнь жума куни соат 19:00да Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади.

photo_2020-06-17_14-08-28

 
Бугун эса ёшларимиз U-21 биринчилиги 5-турида майдонга тушишади. “Қўқон-1912” U-21 – “Қизилқум” U-21 учрашуви Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМга қарашли стадионда соат 18:00да старт олади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО