Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
АБДУҲАМИДОВНИНГ ДУБЛИ ЁШЛАРИМИЗГА ҒАЛАБА КЕЛТИРДИ
the_title()

18.06.2020

Бундан бир неча дақиқа олдин Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМга қарашли стадионда U-21 биринчилиги 5-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди.

Бугунги баҳс олдидан барча иштирокчилар рўйхат асосида, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тана ҳарорати ўлчаниб, дезинфекция туннели орқали ичкарига киритилди.

Учрашув футболчиларимизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 3-дақиқада вакилларимизда яхши имконият вужудга келганди. Бек Абдуллаевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олишга муваффақ бўлди. 5-дақиқада Хамидилло Абдухамидовнинг чап қанотдан узатган тўпига Муҳаммаданас Хасанов зарба берди. Дарвозабон қийинчилик билан зарбани қайтарди. 8-дақиқада қўқонликлар ҳисобни очишди. Абдуҳамидов ўз имкониятдан фойдаланиб рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Абдуҳамидов ўнг қанотдан рақиб дарвозасига жуда кучли ва аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди. 17-дақиқада рақибларимизда ҳам яхши имконият вужудга келди. Бобомурод Бозоровнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабонимиз эгаллаб олди. 24-дақиқада чап қанотдан рақиб жарима майдончасизга узатилган тўпни Ҳамидулло Абдуҳамидов яқин масофадан боши билан дарвозага аниқ йўллади.

37-дақиқада Ҳумоюн Абдуалимовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 43-дақиқада Ёқубов-Абдухамидов-Абдуллаев-Норматов комбинацияси чиройли чиққан эди. Норматов офсайдда қолган экан. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 52-дақиқада

Ҳамидилло Абдуҳамидов хет-трик қилиши мумкин эди. Бирга-бир вазиятда зарба беришга кеч қолди. 59-дақиқада вакилларимиз ижросида чиройли қарши ҳужум бўлган эди. Бек Абдуллаев деярли очиқ дарвозага ноаниқ зарба йўллади. 77-дақиқада меҳмонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Нодирхон Камоловнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 80-дақиқада Аброр Усмонов дарвоза томон аниқ зарба йўллади. Рақиб дарвозабон ўз ўрнида. 85-дақиқада “Қизилқум” футболчиларининг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. Кейинги ҳужумда эса Муҳаммадали Собиров жамоамизни голдан қутқариб қолди.

Шу тариқа, ёшларимиз мавсумдаги биринчи ғалабани қўлга киритишди.

 

 

U-21 биринчилиги

5-тур

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:0 (2:0)

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Шохруҳ Аъзамов, Азиз Исақов, Рустам Мирзаев.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Голлар: Хамидилло Абдухамидов (8, 24).

“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 5. Жасур Ёқубов, 19. Хамидилло Абдухамидов, 22. Муҳаммаданас Хасанов, 29. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 44. Шодиёр Хожиматов, 37. Муҳсин Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 99. Бек Абдуллаев.

Заҳира: 67. Эгамберди Алижонов, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 34. Бекзод Каримов, 32. Шукур Мўминов, 35. Аброр Усмонов, 26. Мурод Ғанижонов, 40. Жамшид Қобилов, 41. Абдуллоҳ Юнусов, 42. Рустем Асанов.

“Қизилқум”: 16. Ғолибжон Бекмуродов, 3. Илҳом Алижонов, 9. Хумоюн Абдуалимов, 18. Нодирхон Камолов, 20. Хуршид Олимов, 24. Шаҳзод Туропов, 27. Жаҳонгир Ҳусанов, 32. Илҳом Кенжаев, 36. Азиз Аҳмедов, 60. Шерзод Эсанов, 73. Бобомурод Бозоров.

Захира: 30. Жасур Асадов, 34. Шаҳзод Сайибназаров, 41. Жамшид Жаббаралиев, 58. Азизжон Шаҳаров, 69. Султон Носиров.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО