Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БИР-БИРИГА ЎХШАМАГАН БЎЛИМЛАР
the_title()

19.06.2020

Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионда Coca Cola суперлигасининг 5-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” жамолари ўртасидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан олдин юртимиздаги санитария-гигиена қоидаларига мувофиқ Қўқондаги “Марказий” стадиони ҳамда барча инвентарлар  тўлиқ дезинфекция қилинди.

Учрашув футболчиларимизнинг фаоллиги билан бошланганига қарамай, биринчи бўлимда ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади.

Бугунги учрашувда Бахтиёр Ашурматов ўтган ўйинга нисабтан таркибда ўзгаришларга қўл урган. Дарвозани Ботирали Эргашевга ишониб топширди.

12-дақиқада ҳимоячилармизининг майдон марказидаги қўпол хатосидан кейин Дониёр Усмонов дарвозамизни нишонга олишга уринди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди…

Орадан бир дақиқа ўтиб Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан узатиб берган тўпини Райевац рақиб дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. Ушбу вазиятда рақиб посбони тўпни эгаллаб олди.

23-дақиқада футболчиларимизда яхши имконият юзага келди. Отабек Ҳайдаровнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига рақиб ҳимоячиси тўғаноқ бўлди…

36-дақиқада вакилларимиз яна бир хавфли ҳужум ташкил этишди. Бу сафар Филип Райевацнинг жарима майдончасига кирар-кирмас йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

44-дақиқада Отабек Ҳайдаров жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Макосин маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди.

62-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Жаримадан узатилган тўпни Отабек Ҳайдаров дарвозага тўғирлаб қўйди.  66-дақиқада Абдуҳамидов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиси ундан бироз илдамроқ ҳаракат қилди. 77-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди. 80-дақиқада рақиб дарвозаси олида яна бир хавфли вазият вужудга келди. Футболчиларимиз томонидан ижро этилган ажойиб комбинация охирига етмай қолди. 87-дақиқада рақибларимиз жарима майдончаси ичида Абдуҳамидовни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга оширди. 89-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди. Александр Мерзляковнинг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Собит Синдаровнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвозанинг тўққизлигига бориб тушди. Шу тариқа, футболчиларимиз йирик ғалабани қўлга киритишди.

 

Coca Cola суперлигаси

 5-тур

 “Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 4:0 (0:0)

Бош хакам: Вадим Агишев, Ришат Нугмонов, Ҳасан Набиев, Акмал Раҳимов.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар : Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Голлар: Отабек Ҳайдаров (62), Мурод Ҳолмуҳаммедов (87-пен), Александр Мерзляков (89), Собит Синдаров (90+3).

“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров, 9. Суҳроб Бердиев (22. Муҳаммаданас Ҳасанов- 90), 10. Қувондиқ Рўзиев (99. Бек Абдуллаев-90), 11. Отабек Ҳайдаров (20. Иқболжон Маликжонов -74), 13. Сардорбек Азимов (4. Собит Синдаров-46), 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (19. Хамидилло Абдухамидов-46), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 7. Шоҳназар Норбеков, 14. Авазхон Маматхўжаев, 91. Якуба Бамба.

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 8. Руслан Маргиев, 10. Алишер Саноев, 11. Қадамбой Нурметов (5. Абди Бешимов-65), 14. Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 23. Шерали Жўраев (Суннатилла Абдуллажонов-85), 25. Азизбек Усмонов (Везиргелди Илясов-85), 29. Маккартни Навесеб , 75. Олег Толмасов, 94. Дониёр Усмонов (99. Достон Ибрагимов-65).

Захира: 1. Руслан Матниязов, 7. Вазиргелди Илёсов, 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 18. Нодирхон Камолов, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 27. Жаҳонгир Хусанов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО