Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз”
the_title()

19.06.2020

Coca Cola суперлигаси 5-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг биринчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди. 

– Бугунги учрашув асабий ва қийин тарзда кечди. Мураббйии сифатида биринчи бўлимдаги ўйинимиздан кўнглим тўлмади. Ўйлаган режаларимиз амалга ошамади. Тажрибали мураббийлардан бири саналган Тачмурод Агамуродов яхши жамоа шакллантиргани кўриниб турибди. Улар 1-таймда анча тартибли ўйин намойиш қилишди.
Рақиб жамоа аъзолари бизнинг қандай ҳужум уюштиришимизни, қандай ҳимоя қилишимизни олдиндан билган ҳолда ҳаракат қилди. Шунинг учун биринчи бўлимда қийналдик.
Ҳисоб ўйинга яраша бўлди дея олмайман. Фақат сўнгги дақиқаларда “Қизилқум” футболчилари қарши ҳужумга берилиб кетишди ва биз бундан фойдаландик. Бугунги ўйин учун, айниқса, иккинчи бўлимда ўйинимиз қовушмаётган пайтда ўзларида куч топиб, ўйинда бурулиш ясашгани учун шогирдларимга миннатдорчилик изҳор этаман. Биринчи бўлимда мухлислар етишмагани сезилиб турди. Уларнинг тезроқ майдонга қайтишларини истаймиз. Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз .
Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади шунинг учун ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилдик. Захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинга киришиб кетишди. Бугунги ўйин биринчи гол ургануча эди. Негаки, рақиб яхши ҳимояланаётганди. Биринчи голни киритганимиздан кейин босим ортга чекинди ва йирик ғалабани қўлга киритдик. Биринчи бўлимдаги хатоларни тўғриладик шунинг эвазига иккинчи бўлимда бошқача ўйин намойиш этдик.
“Қизилқум” жамоасига ва устозим Тачмурод Агамуродовга кейинги ўйинларда омад тилайман !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО