Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “МАШЪАЛ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

30.06.2020

Coca Cola Суперлигаси 7-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви эртага Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 12марта тўқнаш келишган.
“Машъал” ўйинларнинг 7 тасида зафар қучган, 2 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. 3 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 22-11, “Машъал” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 24 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 9 тани ташкил этади.

Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув:
16.09.2017. Қўқон-1912 – Машъал – 2:4 (1:2)
04.11.2016. Қўқон-1912 – Машъал – 1:1 (0:0)
12.09.2015. Қўқон-1912 – Машъал – 2:1 (2:1)
07.05.2003. Қўқон-1912 – Машъал – 0:2 (0:1)
13.04.2002. Қўқон-1912 – Машъал – 3:1 (1:1)

Ҳакамлар
Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган, “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувини , Виктор Серазетдинов бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.

Coca Cola Суперлига.
7-тур
1 июль, чоршанба
ҚЎҚОН-1912 – МАШЪАЛ
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Абдуҳамидулло Расулов, Авазбек Абдуллаев, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Александр Давиденко

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” -“Машъал” учрашуви, 1 июль, чоршанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда, соат 19:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 7-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ стадионида соат 18:00 да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.
❗️ Мазкур футбол учрашувлари юртимизда жорий қилинган карантин қоида ва меъёрлари сабаб мухлисларсиз ❌ ташкил этилади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО