Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ ЯНА ДУРАНГ ЎЙНАШДИ
the_title()

30.06.2020

Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМга қарашли стадионда U 21 биринчилиги 7-тур доирасидаги «Қўқон-1912» – «Машъал» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйиндан олдин одатдагидек стадион тўлиқ дезинфекция қилинди.
Беллашув меҳмонларнинг фаоллиги билан бошланди. Муборакликлар илк дақиқалардан ҳужумга зўр беришди. 4-дақиқада Сардор Етовқўзиевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Биринчи бўлим давомида дарвозабонимиз икки марта маҳорат кўрсатиб, жамоамизни сақлаб қолди.
37-дақиқада Бек Абдуллаевнинг супер зарбасини рақиб посбони маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди.
40-дақиқада рақибларимиз ҳисобни очишди. Асадбек Жўрақулов гол муаллифи бўлди.
45-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Сардор Етовқўзиевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 52-дақиқада Бек Абдуллаевнинг биринчи зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди. Иккинчи зарбага бироз аниқлик етишмади. 63-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Рамз Исақов рақиб посбонини хато қилишга мажбур қилди ва боши билан дарвозани ишғол этди. 70-дақиқада захирадан майдонга тушган Рустем Асанов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 76-дақиқада Абдулла Юнусовнинг бош билан берган зарбаси салгина ноаниқ чиқди. 84-дақиқада майдон эгалари яна бир имкониятдан фойдалана олишмади. Иброҳим Мухторовнинг зарбасини дарвозабон аранг қайтарди. Сўнгги дақиқаларда футболчиларимиз рақиб дарвозаси олида босимни кучайтиришганига қарамай, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва ўйин дуранг натижа билан якун топди. Шу тариқа, ёшларимиз кетма-кет иккинчи баҳсда дуранг натижа қайд этишмоқда.

U-21 биринчилиги
7-тур
“Қўқон-1912” – “Машъал” – 1:1 (0:1)
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Шохрух Аъзамов, Маҳмуд Рустамов, Санжар Раҳмонов.
Назоратчи: Игор Нехочин.
Комиссар: Александр Давиденко.
Голлар: Рамзбек Исақов (63) – Асадбек Жўрақулов (40)
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 5. Жасур Ёқубов, 8. Суҳроб Нуруллоев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 24. Абдуллох Миркомилов, 29. Рамз Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 39. Сардор Етовқўзиев, 41. Абдулла Юнусов, 44. Шодиёр Ҳожиматов, 99. Бек Абдуллаев.
Захира: 67. Эгамберди Алижонов, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 26. Мурод Ғанижонов, 28. Элнур Турғунов, 34. Бекзод Каримов, 35. Аброр Усмонов, 40. Жамшид Қобилов, 42. Рустем Асанов.
“Машъал”:12. Достон Тўхтабоев, 3. Ислом Асилбеков, 21. Маъруф Жумаев , 29. Мухриддин Шамсиддинов , 47. Алишер Тиловов, 58. Жасур Хайдарқулов, 66. Зафаржон Акрамов, 67. Зоиржон Турсунов, 76. Абдумалик Норқобилов, 77. Иброҳим Нўмонов, 90. Асадбек Жўрақулов.
Захира: 74. Асрбек Йўлдошев, 4. Рустамхон Жамолхонов, 32. Руслан Юлмухамметов, 36. Аслиддин Раҳимов, 38. Диёрбек Хайруллаев, 50. Каримбек Бобоқулов, 71. Муҳриддин Расулов, 72. Бобур Мамадаминов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО