Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗДА ЯНА МАҒЛУБИЯТ
the_title()

13.07.2020

Бундан бир неча дақиқа олдин Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда U-21 биринчилиги 9-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Насаф”  учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан олдин 2-БЎСМ стадиони тўлиқ дезинфекция қилинди.

Учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлашганига қарамай, 10-дақиқада меҳмонлар яхши имкониятга эга бўлишди. Жавоҳир Шокиров бирга-бир вазиятда дарвозамиз томон зарба йўллаган эди. Эгамберди Алижонов маҳорат кўрсатди.

15-дақиқада энди вакилларимизда яхши имконият вужудга келди. Отабек Ҳайдаров жуда қулай имкониятни қўлдан чиқарди.  Орадан икки дақиқа ўтиб, яна ўша Отабек Ҳайдаров чалқанча услубда зарба йўллаб дарвозани ишғол қилган эди. Хакамлар “офсайд” қайд этишди. 21- дақиқада Насаф вакиллари ҳисобни очишлари мумкин эди. Шоҳмалик Комиловнинг зарбасини дарвозамизнинг устуни қайтарди.  34-дақиқада Отабек Ҳайдаров рақиб футболчисига нисбатан қўполлик учун сариқ карточка билан жазоланди.

Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан йўл олишди.

2-бўлим шиддатли курашлар билан бошланди. Меҳмонлар ҳам танаффусдан сўнг фаолликни оширишди. 57-дақиқада Рустем Асанов бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди, бироз кеч қолди. Дарвозабон чаққонлик қилиб тўпни майдондан чиқариб юборди. 65-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Қаршиликлар томонидан ташкил этилган ҳужумдан кейин дастлабки зарбани дарвозабонимиз маҳорат билан қайтарган эди. Қайтган тўпни Жавоҳир Шокиров кучли зарба билан дарвозамизга жойлаб қўйди. 70-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Рустем Асанов дарвоза томон зарба йўллади. Зарба кучсизроқ чиқди, бироқ рақибларимизга қийинчилик туғдирди. 75-дақиқада бугунги ўйинда анчагина фаол бўлган Шоҳмалик Комилов ниҳоят ниятига етди. У қарши ҳужумдан кейин дарвозамизга гол киритди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда дарвозамизга пенальти белгиланди. Пенальтини эса Жавоҳир Хасанов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Шу тариқа, вакилларимиз яна мағлубиятга учрашди.

 

U-21 биринчилиги

9-тур

“Қўқон-1912” –  “Насаф” – 0:3 (0:0)

Ҳакамлар: Хусан Музаффаров, Шохрух Аъзамов, Азизбек Исақов, Шаҳбоз Ваҳобжонов.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

Голлар: Жавоҳир Шокиров (65, 90+3 пен), Шоҳмалик Комилов (75).

“Қўқон-1912”: 67. Эгамберди Алижонов, 2. Шаҳзод Мамуржонов, 5. Жасур Ёқубов, 11. Отабек Ҳайдаров, 14. Авазхон Маматхўжаев, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 29. Рамз Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 35. Аброр Усмонов, 41. Абдулла Юнусов, 99. Бек Абдуллаев.

Захира: 63. Шамсиддин Ҳусанов, 28. Элнурбек Турғунов, 34. Бекзод Каримов,  37. Муҳсинжон Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 40. Жамшид Қобилов, 42. Рустем Асанов, 61. Отабек Қодиров.

“Насаф”: 1. Умид Эргашев, 6. Мурод Хўжамбердиев, 8. Дилшод Саитов, 37. Жавоҳир Шокиров, 40. Жавоҳир Ҳасанов, 41. Миржалол Қосимов, 50. Шохмалик Комилов, 61. Жафар Каримов, 67. Aлпомиш Миров, 70. Aбубакризо Турдиалиев, 71. Жасур Жумаев.

Захира: 13. Aзамат Сойибов, 25. Мухриддин Зоиров, 32. Хуршидбек Бердимуродов, 49. Шаҳзод Хушвақтов, 60. Исломбек Баратов, 62. Нодир Мукаров, 69. Наврўз Сафаров.

 

photo_2020-07-13_18-33-35

photo_2020-07-13_18-33-37

photo_2020-07-13_18-33-38

photo_2020-07-13_18-33-44

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО